Jahon

Тожикистоннинг Сўғд вилоятида Ўзбекистон томонидан бунёд этилган мактаб очилди

Тожикистон Республикасининг Сўғд вилоятида Ўзбекистон маблағлари ҳисобига бунёд этилган янги умумтаълим мактаби фойдаланишга топширилди.

Замон талаблари асосида бунёд этилган 630 ўринли таълим масканида сифатли таълим олиш учун барча имкониятлар яратилган. Мактаб физика, кимё, астрономия, биология, чизмачилик бўйича ихтисослаштирилган фанлардан амалий машғулотларни, шунингдек, ўғил болаларни металл ва ёғочни қайта ишлаш, қизларни уй хўжалиги, ошпазлик санъати ва ҳунармандчилиги бўйича меҳнат кўникмаларига ўргатиш учун индивидуал шартларга биноан амалга оширилди.

Мактаб ёпиқ спорт зали, очиқ стадион, замонавий кутубхона билан тўлиқ жиҳозланган.

Мактабнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси иштирок этди.

Related Articles

Close