Jahon

Индонезияда сел тошқини, ер кўчкиси 16 кишининг умрига зомин бўлди, 23 киши эса бедарак йўқолди

Кучли ёмғир туфайли тошқин Индонезиянинг Сулавеси оролидаги Шимолий Луву туманини вайрон қилди.

Индонезиянинг Сулавеси оролида кучли тошқинлар ва кўчкилар камида 16 кишининг ҳаётига зомин   бўлди, расмийларнинг сўзларига кўра, қутқарувчилар бедарак йўқолган 23 кишини қидиришда давом этишмоқда.

Табиий офатларни юмшатиш бўйича миллий агентлик вакили Радитя Жати чоршанба куни Шимолий Луву туманига олиб борувчи асосий йўлни қоплаган сув тошқини натижасида зарар кўрган ҳудудларга кириш тўсилиб қолганини айтди.

«Миллий қидирув ва қутқарув агентлигининг сўнгги хабарига кўра,  16 киши ҳалок бўлди, биз 23 кишини қидирмоқдамиз», деди Жати.

Индонезияда ёмғирлар  мавсумида сув тошқини ва кўчкилар тез-тез учрайди, , вазият ўрмонларнинг кесилиши билан баттарлашмоқда.

Related Articles

Back to top button