O`zbekiston

Сайлов байрам шукуҳида ўтмоқда

Бугун депутатликка  номзодлар учун овоз бергани йўлга чиққанимда қўшнимиз Ҳайдар акани учратиб қолдим.

-Қўшалоқ байрам муборак қўшни, Янги йил билан, сайловингиз билан табриклайман!-деди. Мен салом-аликдан сўнг сайловга таклиф этсам, у киши аллақачон овоз бериб қайтганини айтди.

-Мен сайлов у

??

часткасида овоз бериб келдим, бутун маҳалла аҳли боряпти,нақд байрам дейсиз!-Ҳайдар ака ҳайратини яширолмасди. -Кекса-ю, ёш сайловда. Илгари эртадан кечгача сайловчиларнинг ярми ҳам бормасди, бу йилги сайлов бошқача,-қўшни билан хўшлашиб Шўрчи туманидаги 480-сайлов участкасига бордим. Навбат етганда овоз бериб қайтдим.

Сайловда кекса отахон-онахонлар, сайловда илк марта овоз бераётган ёшлар, турли  касб, тарли миллат вакиллари овоз бермоқда. Ҳеч ким сайловчига халақит берган йўқ. Мусиқа янграб турибди. Барча кўтаринки кайфиятда.

Бу йилги сайлов ҳақиқатан ҳам байрам шукуҳида ўтмоқда.

Номзодларга ҳам, сайловчиларга ҳам омад тилаймиз!

Related Articles

Close