Hodisalar

Жиноят учун жазо муқаррар

(суд очерки)

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 1-моддасида, “Ўзбекистон — бошқарувнинг республика шаклига эга бўлган суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат” деб белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасида, “Хусусий мулк дахлсиздир. Мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмас” деб белгиланган.

Ҳар қандай давлатда шахсларнинг Конституцияда белгиланган ҳуқуқларига дахл қилиш учун жавобгарлик белгиланади.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддасида, фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Фуқаро Ё.Х осон йўл билан бойлик орттириш мақсадида, ўзига олдиндан таниш бўлган бошқа шахс билан бир гуруҳга бирлашиб, Денов шаҳрида яшовчи Х.А, Т.К, Х.Сларни Жанубий Корея давлатига юборишини ваъда қилиб, А.Хдан уч кишини Жанубий Кореяга юбориш учун 2023 йил декабрь ойидан 2024 йилнинг июль ойига қадар 27.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олиб, ушбу пулларни ўз эҳтиёжига ишлатиб юбориб, фирибгарлик жиноятини содир қилиб, А.Хга жуда кўп миқдорда яъни 338.985.000 сўмлик моддий зарар етказган.

Суд ҳукми билан Ё.Хга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 59-моддаси 8-қисмига асосан жиноят ишлари бўйича Фурқат туман судининг 2026 йил 8 январь кунидаги ҳукми билан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосини мазкур ҳукм бўйича тайинланган жазога қисман қўшиш йўли билан жиноятлар мажмуи тариқасида узил-кесил 5 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг ажрими билан тайинланган жазо ўзгаришсиз қолдирилган.

Хулоса шуки, қонунларга риоя қилмаслик албатта жавобгарликка сабаб бўлади.

Сурхондарё вилоят суди

жиноят ишлари бўйича судьяси

М.Маликов

Related Articles

Back to top button