Kasbim-faxrim

Сариосиё тумани «Шарғункўмир» АЖ да «Фавқулоддан вазиятлар бўйича ўқув-тактик машғулотлари» ўтказилди

Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси Жанубий минтақавий инспекцияси бош  мутахассислари Ж.Рузиев, У. Маллаевлар иштирокида Ўзбекистон Республикасининг 28.09.2006 йил 57-сонли Хавфли ишлаб чикариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонуни ва 2024 йил 31 октябрдаги   “Ер қари тўғрисида”ги  987-сонли қонунининг ҳаётга тадбиқи талабларининг бажарилиши тўғрисида Сариосиё тумани «Шарғункўмир» АЖ да 2026 йил 09 апрел куни «Фавқулоддан вазиятлар бўйича ўқув-тактик машғулотлари» ўтказилди.

«Шарғун кўмир» АЖда ўтказилган машғулотда жамиятнинг муҳандис техник ходимлар ва жамият аъзолари қатнашдилар.

2026 йил 09 апрел куни «Шарғункўмир» АЖда Фавқулодда вазиятлар юз берганда ишлаб чиқаришда ва аҳоли ўртасида хавфсизлик чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича Сариосиё туман Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамкорлигида ўқув-тактик машғулоти ўтказилди.

Унда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси Жанубий минтақавий бошқарма бош мутахассислари Ш.Холиқов, Ж.Д. Рўзиев, Ў.М.Маллаев, Сариосиё туман ФВБ 16 КҚҚ бошлиғи Р.М.Бўриев «Шарғункўмир» АЖмутахассиси М.Р.Пардаев, Бош муҳандиснинг хавфсизлик техникаси бўйича ўринбосари-бўлим бошлиғи А.Ю.Шукуров, 1-сонли Алоҳида ҳарбийлаштирилган кон қутқарув взводи ходимлари, «Шарғун кўмир» АЖ Акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бўлими бошлиғи –Фуқаро муҳофазаси бўйича масъул ходим Х.А. Тошқулов, Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги ходимлари ҳамда муҳандис техник ходимлари иштирок этишди.

Жанубий минтақавий инспекцияси бош  мутахассислари

Ж.Рузиев, У. Маллаев

Related Articles

Back to top button