Йўл белгилари бўйича қонунчиликдаги ўзгаришлар

Жорий йилнинг 10 апрель куни Ўзбекистон Республикасининг 1055-сонли қонуни қабул қилинди.
Мазкур қонунга асосан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128, 1287, 147, 248-моддаларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Жумладан,
1) 128-моддасининг номи ва диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилди:
«128-модда. Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини тротуарлардан, пиёдаларва велосипед йўлкаларидан, яшил майдонлардан юргизиши, йўл белгилари ва йўл ҳаракатининг бошқа қоидалари талабларига риоя этмаслиги.
Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини тротуарлардан, пиёдалар йўлкаларидан, велосипед йўлкаларидан, пиёдалар ва велосипед йўлкаларидан, уларга туташ ҳудудларда барпо этилган яшил майдонлардан (бундан махсус автотранспорт воситалари мустасно) юргизиши, йўл белгилари ёки йўлнинг қатнов қисмидаги чизиқлар билан белгилаб қўйилган талабларга риоя этмаслиги (бундан ушбу Кодекснинг 1283-моддасида, 1284-моддасининг биринчи қисмида, 1285, 1286, 1287 ва 130-моддаларида назарда тутилган ҳоллар мустасно), юк автомобилларида йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатланиши (бундан рухсат этилган ҳоллар мустасно), йўналишли транспорт воситалари тўхтайдиган бекатлардан ёки пиёдалар ўтиш жойларидан юриш, ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузиши, худди шунингдек йўловчиларга ёки пиёдаларга лойқа сачратиши».
2) қуйидаги мазмундаги 1287-модда билан тўлдирилди:
«1287-модда. Йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан транспорт воситаларининг ҳаракатланиши.
Йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан транспорт воситаларининг ҳаракатланиши (бундан рухсат этилган ҳоллар мустасно), —
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади».
3) 147-модданинг биринчи қисми «уларда сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар яратиш» деган сўзлардан кейин «шу жумладан йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатига тўсқинлик қилувчи ноқонуний тўсиқларни ва бошқа қурилмаларни ўрнатиш» деган сўзлар билан тўлдирилди.
4) 248-модда:
биринчи қисмидаги «1286» рақами «1286, 1287» рақамлари билан алмаштирилди;
5-бандидаги «1286» рақами «1286,1287» рақамлари билан алмаштирилди;
6-бандидаги«1286» рақами «1286,1287» рақамлари билан алмаштирилди;
7-бандидаги «1284» рақами «1284,1287» рақамлари билан алмаштирилди.
Мақолани тайёрлашда интернет манбаларидан фойдаланилди.
Сурхондарё вилоят суди
судья катта ёрдамчиси
Ж.Маматалиев




