Bu qiziq

Махсус иқтисодий зоналар фаолиятини бошқариш тизими янада соддалаштирилади (ЎРҚ-1010-сон, 05.12.2024 й.)

Президент томонидан имзоланган Қонун билан «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Кейинги йилларда мамлакатимизда кичик тадбиркорликни ривожлантириш, кичик тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва мазкур йўналишга инвестицияларни жалб этиш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Махсус иқтисодий зоналар, кичик саноат зоналари, ёшлар саноат зоналари ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик базаси шакллантирилди, маъмурий функцияларни номарказлаштириш, махсус иқтисодий зоналар дирекцияларининг ва ёшлар саноат зоналарини бошқарувчи ягона дирекцияларнинг ваколатларини кенгайтириш орқали уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш механизми соддалаштирилди.

Шу билан бирга махсус иқтисодий зоналар фаолиятини тартибга солишда, ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали ажратишда, инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда яратилган имкониятлардан саноат зоналари дирекциялари тўлиқ фойдалана олмаётганлиги уларнинг фаолиятига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бундан ташқари махсус иқтисодий зоналар ҳудудида фаолиятни амалга ошириш истагини билдирган инвесторларга қўшимча қулайликлар яратиш учун уларнинг махсус иқтисодий зоналар дирекциялари ва давлат ташкилотлари билан ҳамкорлик жараёнлари автоматлаштирилишини талаб этмоқда.

Ушбу Қонун билан «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига махсус иқтисодий зоналарнинг маъмурий кенгашларини тугатиб, уларнинг вазифаларини махсус иқтисодий зоналар дирекцияларининг зиммасига юклатишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Бундан ташқари Қонунда махсус иқтисодий зоналар ҳудудида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш бўйича қарорлар қабул қилиш муддатларини мақбуллаштириш ва инвестиция лойиҳаларининг бизнес-режалари ёки техник-иқтисодий асосларига экспертиза хулосалари олиш талаби бекор қилиниб, лойиҳаларнинг ушбу Қонунда белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса махсус иқтисодий зоналар дирекциялари томонидан мустақил равишда қабул қилиниши ҳақидаги нормани белгилаш назарда тутилмоқда.

Ушбу Қонун мазкур соҳадаги ишларни тизимли равишда ташкил этиш мақсадида ташкил этилган махсус иқтисодий зоналари фаолиятини бошқариш ва мувофиқлаштириш тизимини янада соддалаштиришга, инвестицияларни жалб этиш учун шарт-шароитларни яхшилашга, инвестиция лойиҳаларини жадал амалга оширишга ҳамда шу асосда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли даромадларини оширишга хизмат қилади.

Бундан ташқари Қонунда махсус иқтисодий зоналар ҳудудида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш бўйича қарорлар қабул қилиш муддатларини мақбуллаштириш ва инвестиция лойиҳаларининг бизнес-режалари ёки техник-иқтисодий асосларига экспертиза хулосалари олиш талаби бекор қилиниб, лойиҳаларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса махсус иқтисодий зоналар дирекциялари томонидан мустақил равишда қабул қилиниши ҳақидаги нормани белгилаш назарда тутилмоқда.

«27-модда. Инвестиция буюртманомасини махсус иқтисодийзонанинг дирекцияси томонидан кўриб чиқиш

Махсус иқтисодий зона дирекциясига келиб тушган инвестиция буюртманомаси ўша куннинг ўзида, иш вақти тугаганидан кейин келиб тушган бўлса, кейинги иш куни рўйхатдан ўтказилади.

Махсус иқтисодий зона дирекцияси инвестиция буюртманомасини ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги нуқтаи назаридан, шунингдек уларнинг ушбу Қонуннинг 15-19-моддаларида назарда тутилган талабларга мувофиқлигини ўн иш куни ичида кўриб чиқади ва инвесторга тегишли хулоса беради.

Инвестиция буюртманомасини кўриб чиқиш жараёнида махсус иқтисодий зона дирекцияси инвесторга инвестиция лойиҳасига ўзгартиришлар (қўшимчалар) киритишни таклиф қилиши мумкин. Бунда махсус иқтисодий зона дирекциясининг таклифлари унинг хулосасида акс эттирилади. Инвестор таклиф этилаётган ўзгартиришларга (қўшимчаларга) рози бўлмаган тақдирда махсус иқтисодий зона дирекцияси томонидан инвестор иштирокида инвестиция буюртманомасини такрорий кўриб чиқиш амалга оширилади.

Ҳужжатлар махсус иқтисодий зоналар тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ бўлмаган тақдирда ҳужжатлар тўплами қайтариш сабаблари асослантирилган ҳолда қайтариб юборилади. Қайтариш учун асос бўлиб хизмат қилган сабаблар бартараф этилганидан кейин инвестиция буюртманомаси махсус иқтисодий зона дирекциясига такроран тақдим этилиши мумкин.

Тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар аниқланган тақдирда, махсус иқтисодий зонанинг дирекцияси инвестиция буюртманомасини кўриб чиқишни тугатади, инвестиция буюртманомаси эса қайтариш сабаблари асослантирилган ҳолда инвесторга қайтарилиши лозим.

Инвестор томонидан инвестиция буюртманомасини тақдим этиш, унинг махсус иқтисодий зона дирекцияси томонидан кўриб чиқилиши электрон тарзда амалга оширилиши мумкин.

Махсус иқтисодий зона дирекциясининг директори ва ушбу зона масъул ходимлари ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажариши муносабати билан инвестиция буюртманомасини ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни кўриб чиқиш чоғида ўзларига маълум бўлиб қолган маълумотларга нисбатан махфийликка риоя этиши шарт.

28-модда. Инвестиция буюртманомасини кўрибчиқиш якунлари бўйича қарор қабул қилиш

Инвестиция буюртманомасини кўриб чиқиш якунлари бўйича махсус иқтисодий зона дирекциясининг қарори баённома билан расмийлаштирилиб, баённома махсус иқтисодий зона дирекциясининг директори томонидан тасдиқланади.

Баённомадан кўчирма инвестиция буюртманомасини берган инвесторга топширилади.

Махсус иқтисодий зона ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги қарор қуйидагилар учун асос бўлади:

инвестиция буюртманомасида кўрсатилган инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун зарур бўлган ер участкасини электрон-онлайн аукционга қўйиш;

электрон-онлайн аукцион ғолиби билан инвестиция битимини тузиш;

ер участкасини ёки бўш турган (фойдаланилмаётган) бинони унинг умумий майдонини ва жойлашган ерини белгилаган ҳолда электрон онлайн-аукционга қўйиш.

Инвестиция буюртманомасини берган инвестор инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги қарор устидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.

Ушбу модданинг амал қилиши махсус саноат зоналарининг ҳудудларида амалга ошириш учун таклиф этилаётган инвестиция лойиҳаларига нисбатан татбиқ этилмайди. Бунда инвестиция буюртманомасини ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни кўриб чиқиш ҳамда экспертизадан ўтказиш махсус саноат зонасини бошқарувчи компания томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартибда мустақил равишда амалга оширилади»;

Фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судининг раиси:

 Номозов Музаффар Эргашевич

Related Articles

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Back to top button