Айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди
“Яшил энергия” сертификатлари савдосидан тушган даромадлардан фойда солиғи олинмайди.
Президентимиз томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-906-сон, 07.02.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
“Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра, қуввати 300 кВт ва ундан юқори бўлган қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариладиган электр энергиясини ягона электр энергетикаси тизимига улаш фақат ушбу манбалар махсус ваколатли давлат органида рўйхатдан ўтказилганидан кейин амалга оширилади.
Шунингдек, “Солиқ кодекси”га киритилган ўзгартиришга кўра, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишга асосланган генерация объектларининг “яшил энергия” сертификатлари савдосидан тушган даромадлар, даромад сифатида ҳисобга олинмаслиги белгиланди.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Сурхондарё вилоят суди
ЖИБ судлов ҳайъати судья катта ёрдамчиси Ж.Маматалиев