Bu qiziq

ДАЛВАРЗИНТЕПАДАН ТОПИЛГАН ТОПИЛМАЛАР БЕРЛИН КЎРГАЗМАСИДА

Жорий йилнинг 4-май куни Берлинда “Ўзбекистоннинг археологик хазиналари. Македониялик Искандардан Кушонлар сулоласигача” кўргазмаси ўз эшикларини очиши ҳам кутилмаган янгилик. Кўргазмадан жой оладиган ва алоҳида эътиборга молик осори атиқа Кушон шаҳзодасининг боши (милодий И-ИИ асрлар) ҳисобланади.
1973-йилда Далварзинтепа манзилгоҳида олиб борилган археологик қазишмалар чоғида топилган ушбу ашё алоҳида аҳамиятга эга. Шаҳзодага осма серолтин безакли дубулға шаклидаги бош кийими кийгизилган. Ҳайкал буддавийлар зиёратгоҳининг кушонлар шажарасига мансуб далварзинтепалик зодагон асилзодалар ўрин олган Подшоҳлар меҳмонхонасида ўрнатилган. Кушон шаҳзодаси қиёфасини ва Кушон салтанати ҳукмронлигига доир ноёб экспонатларни Берлиндаги кўргазмада кўриш мумкин. Кўргазма эса 2024-йилнинг 14-январига қадар давом этади.

Шўрчи тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Related Articles

Back to top button