Hodisalar

Уй-жойдан мажбурий тартибда чиқариш ҳақидаги даъво аризаси рад қилиниб, оила аъзоларининг тураржойдан фойдаланиш ҳуқуқи сақлаб қолинди

Ўхшаш сурат

Уй-жой дахлсиздир. Суд тартиби ва суд қарорига асосланган ҳоллардан ташқари, ҳеч ким қонуний асосларга кўра ушбу уйда яшовчиларнинг розилигисиз ушбу уй-жойга киришга ҳақли эмас.

Даъвогар А.Бжавобгарлар В.Ава Г.А.ларга нисбатан жавобгарларни Шўрчи тумани “Бўстон” маҳалласида жойлашган уй-жойдан мажбурий тартибда чиқариш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат этиб, ушбу уй-жой даъвогарга қонуний ҳужжатлар асосида тегишли эканлиги, бироқ бу манзилда жавобгарлар яшаб келаётганликлари, ўрталарида мунтазам равишда жанжаллар бўлиб келаётганлиги, жавобгарларнинг ўзларига тегишли уй-жойлари бўлсада, асоссиз важлар билан уй-жойдан чиқишдан бош тортиб келаётганликлари, шу сабабли жавобгарларни оила аъзолари билан биргаликда ўзига тегишли уй-жойдан мажбурий тартибда чиқаришни сўраган.

Мазкур даъво аризаси бўйича қўзғатилган фуқаролик иши фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро суди томонидан кўриб чиқилиб, даъвогарнинг даъво талаби рад этилди.

Чунки, жавобгарлар Шўрчи тумани, “Бўстон” МФЙда жойлашган марҳум ота-онасига тегишли уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқи мавжуд бўлиб, судда ҳам жавобгарларнинг фойдаланиш ҳуқуқини йўқотганлигини асословчи ҳужжатлар аниқланмаган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг электрон базасидан олинган маълумотга кўра, Шўрчи тумани “Бўстон” МФЙда жойлашган уй-жойда даъвогар ва жавобгарлар доимий яшовчилар сифатида рўйхатга олинганлиги қайд этилган.

Ишдаги аниқланган ҳолатларга кўра, жавобгар В.А оила аъзолари билан биргаликда низоли бўлган Шўрчи тумани, “Бўстон” МФЙда жойлашган уй-жойда ҳозирга қадар доимий рўйхатдан ўтган ҳолда умумий рўзғор асосида яшаб келишган.

Суд томонидан қонун ҳужжатларига талабларига амал қилган ҳолда ишдаги ҳужжатлар ва аниқланган ҳолатлардан келиб чиқиб, марҳум Д.Б нотариал идораси томонидан расмийлаштирилган ҳадя шартномасига асосан мазкур уй-жойни даъвогар А.Бга ҳадя қилганлиги,жавобгарлар ҳамда уларнинг оила аъзолари Шўрчи туман, “Бўстон” МФЙда жойлашган уй-жойда доимий рўйхатда туриб, узликсиз равишда яшаб келаётганлиги, уларнинг низоли уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқи қонуний асосда вужудга келганлиги инобатга олиб, даъвони рад этиш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинган.

Шуни айтиш керакки, мулкдорнинг ўз ҳуқуқларини амалга ошириши бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт. Шу билан бир қаторда мулкдор ўзининг устунлик мавқеини суиистеъмол қилишга, бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини камситадиган ўзга ҳаракатларни қилишга ҳақли эмас.

Бахтиёр Мустафаев

Фуқаролик ишлари бўйича

Денов туманлараро суди судьяси                                   

Related Articles

Back to top button