Hodisalar

Бино-иншоотларни ундирувчи қарздорлик эвазига қабул қилган

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ижтимоий тармоқлар орқали “Шўрчилик тадбиркор Намоз Хуррамов қопқонга тушди. Бугун энди у ўлжа. Ҳужумлардан ҳимояланишга мажбур. Бир томондан “Ипотека банк” АТИБ, бошқатомондан МИБ босими кучайди” дея баён қилинган хабар ўрганилди.

Аниқланишича, Денов туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 16 август кунидаги ижро ҳужжатига асосан қарздор “Шўрчи Нилуфар” оилавий корхонасидан жами 4 миллиард 780 миллион сўм “Ипотека банк” АТИБ Сурхондарё филиали фойдасига кредит қарздорлигини ундириш белгиланган ва ундирув гаров мулкига қаратилган.

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Шўрчи туман бўлими иш юритувига қабул қилиниб, қарздорга ихтиёрий муддат белгилаб берилган ва мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган.

Шундан сўнг, ижро ҳужжати бўйича қарздор “Шўрчи Нилуфар” оилавий корхонасига тегишли бўлган туман ҳудудида жойлашган умумий овқатланиш шохобчаси, балиқчилик бино-иншоотлари ва кўчмас мулклар хатланган ва белгиланган тартибда аукцион савдоларигачиқарилган.

Ушбу гаров таъминоти бўлган мулклар аукцион савдоларида сотилмаганлиги сабабли “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг тегишли моддаларига асосан ундирувчига таклиф этилган ва розилик хатига асосан ундирувчига топширилган.

Ушбу хабар хақиқатга асосланмаган ва Мажбурий ижро ҳаракатлари қонуний амалга оширилиб, суд ҳужжатининг ижроси таъминланган.

Мажбурий ижро бюроси

Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button