Kasbim-faxrim

Фуқаролар ва тадбиркорлик суъбектлари ҳуқуқ ва қонуний манфатлари ҳимоясини таъминлашюзасидан

Барчамизга маълумки, мамлакатимизда инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш олий мақсад қилиб олинган. Бунинг учун 2017-2021 йилларда давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан ислоҳ этишга қаратилган бир қанча ишлар амалга оширилди.

2017 — 2021 йилларда мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ишлаб чиқилди ва ҳаётга тадбиқ этилди.

Мазкур Ҳаракатлар стратегияси доирасида ўтган давр мобайнида давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан ислоҳ этишга қаратилган 300 га яқин қонун, 4 мингдан зиёд Президент қарорлари қабул қилинди.

Натижада инсон ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида аввало давлат органларининг ҳисобдорлиги ва очиқлигини кучайтирилди. Шунингдек, оммавий ахборот воситаларининг роли оширилди, аҳоли ва жамоат бирлашмаларининг сиёсий фаоллиги кучайди, тадбиркорлик қўллаб-қувватланди, хусусий мулк дахлсизлиги кафолатланди.

Сўнгги беш йилликда амалга оширилган ислоҳотлар мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни барпо этиш учун зарур бўлган барча сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маърифий асослар яратилди.

Фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ислоҳотларни давом эттириш каби эзгу мақсадлар мамлакатимизда «Ҳаракатлар стратегиясидан — Тараққиёт стратегияси сари» тамойили ишлаб чиқилишига бош мезон бўлиб хизмат қилди.

Давлат раҳбари томонидан 2022 йил 28 январда “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60 сонли Фармон қабул қилинди.

Мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш — Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг еттита устувор йўналишининг иккинчи устувор йўналиши ҳисобланади.

Ушбу йўналиш мамлакатимизда одил судловни амалга ошириш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш, демократик тамойилларга асосланган ҳолда инсон қадрига бўлган эътиборни кучайтириш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоя қилиш тадбирларини амалга ошириш кабиларни қамраб олади.

Шу сабабли Тараққиёт стратегиясида адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш юзасидан бир қатор вазифалар белгиланган.

Жумладан, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга жиноят ишлари ҳамда фуқаролик ва маъмурий ишлар бўйича давлат ҳисобидан бепул юридик ёрдам кўрсатиш тартибини жорий этиш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, давлат органининг қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) ноқонуний эмаслигини маъмурий судда исботлаш мажбуриятини, уни қабул қилган мансабдор шахснинг ўзига юкланади.

Жазони ўтаб бўлган фуқароларнинг келгусида жамиятда ўз ўрнини топишига ёрдамлашиш учун «дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети»ни бериш тизими жорий қилинади.

Ушбу тизим жазони ўтаб бўлган ва тадбиркорлик, меъморчилик, ҳунармандчилик йўналишларида аниқ лойиҳалар билан мустақил фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқароларга бир марталик моддий ёрдам бериш амалиётини йўлга қўйилишини назарда тутади.

Шунингдек, 2022 йилнинг 29 январида қабул қилинган «Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
ПҚ-107 сонли Президент қарори маъмурий судлар соҳасидаги амалга оширилаётган ислоҳотларнинг изчил давоми ҳисобланади.

Ушбу Қарор билан маъмурий судлар ишларни “Суднинг фаол иштироки” тамойили асосида кўриш, бунинг учун маъмурий судларга ишнинг ҳақиқий ҳолатларини аниқлаш учун ўз ташаббуси билан далилларни йиғиш мажбуриятини юклаш, ҳуқуқи бузилган фуқаро ёки тадбиркорлик субъектига далилларни йиғишда фақат ўз имконияти доирасида иштирок этишга шароит яратилиши назарда тутилган.

Шунингдек, қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатлари бузилган фуқаро ёки тадбиркорлик субъектига оммавий-ҳуқуқий муносабатдан келиб чиқадиган низо билан бирга унга сабабий боғланишда бўлган зарарни ундириш талабини ҳам маъмурий судга билдириш ҳуқуқини тақдим этиш учун бундай талабларни кўриб чиқиш ваколатини маъмурий судларга ўтказилиши Президент Қарорида ўрин олган.

Ҳозирга қадар маъмурий судлар томонидан маъмурий органлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мансабдор шахсларининг қарорлари ҳақиқий эмас, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) қонунга хилоф деб топилган тақдирда, тегишли органнинг ёки мансабдор шахснинг зиммасига бузилган ҳуқуқларни тиклаш мажбурияти юкланиб, ҳал қилув қарори ижро этилиши учун маъмурий органга ёки мансабдор шахсга юборилган.

Бироқ, бу тоифаги ишлар юзасидан суд томонидан қабул қилинган ҳал қилув қарорлари ижросини ҳар доим ҳам бирдек таъминлаш имкони бўлмаган.

Эндиликда юқорида қайд этилган Президент қарори билан маъмурий судларнинг оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича қабул қилган ҳал қилув қарорлари маъмурий органлар ёки мансабдор шахслари томонидан ижро этилмаган тақдирда, уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан суд жарималари қўлланилиши тартиби жорий этилмоқда.

Бу тартиб фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ўзининг бузилган ҳуқуқини қонуний ҳимоя қилиш билан бирга уларнинг ортиқча оворагарчиликларига барҳам беради ҳамда судларга бўлган ишончини оширади.

Суд-ҳуқуқ тизимида бу каби ислоҳатларнинг амалга оширилиши давлат органлари фаолиятини қонуний асосда юритилишига, фуқаро ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва манфаатларини самарали ҳимоя этилишига хизмат қилади.

Эътиборларингиз учун раҳмат!

Вилоят суди раиси                                                     Р.Ғуломов

Related Articles

Back to top button