Kasbim-faxrim

ШЎРЧИЛИК ФУҚАРО: 2-СЕКТОР РАҲБАРИДАН МИННАТДОРМИЗ!

2021 йил 27 январ куни Президентимиз раислигида ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди. Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон ёшлари форуми ҳамда Олий Мажлисга Мурожаатномасида ёш авлод манфаатларига қаратилган муҳим ғоя ва ташаббусларни илгари сурган эди. 2021 йил – Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили, деб эълон қилинди.

Видеоселекторда мамлакатимизда 30 ёшгача бўлган ёшлар сони 18 миллиондан зиёдлиги ва 18-30 ёшлилар орасида расмий ишсизлик 17 фоиз экани қайд этилганди.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон ёшлари форуми ҳамда Олий Мажлисга Мурожаатномасида ёш авлод манфаатларига қаратилган муҳим ғоя ва ташаббусларни илгари сурган эди. 2021 йил – Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили, деб эълон қилинди.

Шўрчи туманида 2-сектор раҳбари А.Тўраев  ташаббуси билан уюшмаган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун туманнинг “Кўклам”, “Сауртепа” ва “Ҳурлик” маҳаллаларида спорт анжомлари ўрнатилди. Энди ёшлар бўш вақтларида спортнинг ўзлари истаган турлари билан шуғулланиш имконига эга бўлишди.

 

Биз билан суҳбатда “Ҳурлик” маҳалласида яшовчи фуқаро Холиқулов Шавкат шундай дейди: “Маҳалламизда кўп йиллардан буён бўш турган стадионда биронта спорт анжомлари ўрнатилмаганлиги учун бу ер қаровсиз аҳволга тушиб қолган эди. 2-сектор раҳбари ташаббуси билан бу ер ободонлаштирилиб, ёшларнинг спорт билан шуғулланиши учун барча жиҳозлар ўрнатилди. Биз фарзандларимизнинг бўш вақтларида қаровсиз қолишидан хавотирланар эдик, уларнинг спорт билан шуғулланиши учун катта имконият яратиб берган сектор раҳбари А.Тўраевдан миннатдормиз.”

Related Articles

Back to top button