Madaniyat

961 та ариза нега рад этилди?

Кўчаларда автомобилда ҳаракатланиш рухсатномаси бўлган стикерларни бериш бошлангандан кейин Термиз шаҳар Давлат хизматлари марказида ҳам рухсатнома олиш мақсадида келган фуқаролар сони кескин ортиб кетди. Ваҳоланки, ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали ҳам фуқаролар масофадан туриб давлат хизматлари марказларида кўрсатилаётган хизматларнинг деярли барчасидан хусусан, рухсатнома ва ситикерларни ҳам олишларни мумкин.

Карантин шароитида бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида барча кўринишда олиб борилган тушунтириш ишлари ўзининг ижобий самарасини бера бошлагани қувонарли ҳолдир. Буни 30 март кунига қараганда марказ биноси олдида тўпланган одамлар сони кейинги кунларда сезиларли даражада камайгани мисолида кўриш мумкин.

Автомобиллардан фойдаланиш рухсатномаси бўлган стикерларни олиш мутлақо бепул бўлиб 2 апрел тонгига қадар Термиз шаҳар давлат хизматлари марказига келиб тушган аризалар сони 3529 тани ташкил этмоқда. Шундан 515 таси ижобий қаноатлантирилган бўлса, 961 таси рад этилган. 889 та ариза ўрганиш жараёнида.

Гувоҳи бўлганингиздек, бот-бот такрорланишига қарамай, ОАВлар орқали тушунтириш ишлари олиб борилса ҳам автомобиллардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмаган жисмоний ва юридик шахслар рухсатнома олишга ҳаракат қилишмоқда. Бу эса ўз навбатида аризаларни кўриб чиқиш жараёнинг чўзилишига олиб келмоқда. Энг ачинарлиси мана шундай шароитда ҳам ўз нафсини ўйлаб, қинғирликка қўл ураётган кимсалар ҳам учраётгани махсус рухсатномани қалбакилаштириш, уни сотиш, жиноят эканлигини билсада ўзини тия олмаётганлар ҳам учраб турибди. Бундай кимсаларга эса, қонуний жавобгарлик муқаррар.

Яна бир қулайлик онлайн ариза тўлдирган фуқаролар рухсатноманинг аслини олиш учун давлат хизматлари марказларига ўзларининг шахсий машинасида боришлари мумкин. Фуқароларга юборилган рухсатнома бериш тўғрисидаги хабарнома ариза берувчининг автотранспорт воситасида Давлат хизматлари марказигача ҳаракатланишига асос ҳисобланади.

Бугунги кунда барча давлат хизматлари марказлари каби Термиз шаҳар ДХМ ходимлари ҳам кун-у тун дам олишсиз ишлаб фуқароларга енгиллик яратишга ҳаракат қилишмоқда. Шундай экан, юртдошларимиздан вақт сарфлаб ўзлари ва атрофдагилар соғлигига хафв туғдириб ДХМларга боришларига ва ортиқча навбатлар ҳосил қилишларига асос йўқ.

ДХА Сурхондарё вилоят бошқармаси жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар шўъбаси

Related Articles

Back to top button