Тупроқдаги зараркунандаларни кузатиш ва ҳисобга олиш муҳим саналади
Қишлоқ хўжалиги экинларини зараркунандалари касаллик қўзғатувчилари ва бегона ўтларга қарши курашда мунтазам равишда тўғри ўтказилган ҳар бир назорат ишлари ўта муҳимдир. Бундай назорат ишлари зарарли организмлар пайдо бўлиши ва тарқалишини олдиндан аниқлаш имкониятини беради. Айни далалардан қишлоқ хўжалик экинлари ҳосили йиғиштириб олиниб, ғалвирлар сувдан кўтарилган ҳозирги кунларда келгуси йил деҳқончилиги учун пухта замин яратиш муҳим саналади. Шу мақсадда воҳанинг Термиз ва Денов туманларидаСурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ходимлари ва туман бўлимлари карантин инспекторлари иштирокида режа асосида кузги назорат ишлари амалга ошириш юзасидан ўқув — амалий семинарлари ташкил этилди.
Унда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси Агентлиги зарарли организмларни прогноз килиш ва мониторинг юритиш бўйича бош мутахассисиМ. Ўразметов, вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи ўринбосари Х. Чориевлар, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти Сурхондарё минтақавий филиали директори Н. Сатторов ҳамда тумандаги биолаборатория раҳбарлари ва мутахассислари иштирок этди.
Таъкидландики, республикамизнинг географик ўрни ва тупроқ иқлим шароитлари деҳқончиликнинг барча турларини ривожлантириш учун қулай ҳисобланади. Бу иқлим шароитида зараркунандаар ҳам тез ривожланиб, шимолий минтақаларга нисбатдан бир неча марта кўп бўғин беради. Шунинг учун ҳам ҳудудларда тупроқдаги зараркунандаларни кузатиш ва ҳисобга олиш муҳим саналади.
Семинар давомида танланган майдонлардан намуналар олиниб ўрганилди. Ишчи гуруҳ томонидан керакли барча тавсиялар берилди.
Бахтиёр Тошбоев
Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси мутахассиси