Касбим-фахрим

Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёргарлик масалалари” бўйича Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасида амалга оширилган ишлар

Кўп квартирали уйларни бошқариш соҳасида
Бугунги кунда куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан Республика бўйича 8 та асосий йўналишларда яъни уй-жой фонди, иссиқлик энергияси, ичимлик суви, электр энергияси, табиий
ва суюлтирилган газ, кўмир таъминотлари, ижтимоий соҳа объектлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини куз-қиш мавсумига захирага қўйиш (закладка) ишларини бориши юзасидан вилоят, шаҳар ва туманлар кесимида ишлар олиб борилмоқда.

2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига кўп квартирали уй-жой фондини тайёрлаш бўйича тасдиқланган Манзилли дастурда 4 395 та кўп квартирали уй-жой фондини таъмирлаш, Жумладан:

835,7 минг. кв.м том қисми капитал ва жорий таъмирлаш, 2 323 та уйларнинг ертўласи ва 3 485 та кириш йўлаклари таъмирлаш, 1 086 та кўп квартирали уйлар фасад қисмини таъмирлаш, 2 642 та подъездларга темир эшиклар ва уларга кодли қулфлар ўрнатиш 274,8 минг. м2 уй олди йўлакларини (тротуар) бетон қоришмаси билан қоплаш ишлари амалга ошириш режалаштирилган.

Ушбу ишларга тижорат банкларининг 76,5 млрд. сўм кредит маблағлари, махаллий бюджет, ширкат ва хомийлик маблағлари ҳисобидан 68,3 млрд. сўм, жами 144,8 млрд. сўм миқдорида маблағлар ажратилиши режалаштирилган.

Ушбу дастур доирасида жорий йилнинг 15 декабр ҳолатига
866,2 минг. кв.м том қисми капитал ва жорий (104%), 2 486 та уйларнинг ертўласи (107%) ва 3 605 та кириш йўлаклари таъмирланди(103%), 1 150 та кўп квартирали уйлар фасад қисмини таъмирлаш (106%), 2 823 та подъездларга темир эшиклар ва уларга кодли қулфлар ўрнатилди(107%) ҳамда 239,3 минг. м2 уй олди йўлакларини (тротуар) бетон қоришмаси билан қоплаш(87%) ишлари амалга оширилиди.

Бугунги кунда тижорат банклар томонидан 41,9 млрд. сўм (55%) кредит маблағлари ажратилмаган. Режалаштирилган маблағлар тўлиқ ажратилмаганига қарамасдан, ҳокимликларнинг ташаббуси ва ҳомийлик маблағлари эвазига дастур 102 фоизга бажарилди.

Сурхондарё вилоят Уй-жой коммунал хизмат кшрсатиш бошқармаси матбуот хизмати

Related Articles

Back to top button