Касбим-фахрим

Шўрчида ота 50 миллион сўм алимент тўлади

Мажбурий ижро бюроси Шўрчи туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг 2020 йил
7октябдаги буйруғига асосан Зарифжон Холиёровдан собиқ турмуш ўртоғи фойдасига вояга етмаган икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Ижро ҳужжати бўйича қарздор ота З.ХолиёровБюронинг туман бўлимига мурожаат қилиб, хорижга чиқиш истаги борлигини ва ўрнатилган чекловларни қонуний тартибда бекор қилишнисўради.

Бюронинг туман бўлими давлат ижрочилари З.Холиёровга алимент учун қўлланилган чекловларни қандай тартибда бекор қилиниши мумкинлиги бўйича тушунтиришлар берди.

Шундан сўнг, З.Холиёров турмуш ўртоғи билан ўзаро келишган ҳолда фарзандларининг моддий таъминоти учун 2021 йил 31 декабрга қадар ҳисобланган 50 миллион сўм алимент пулини олдиндан тўлаб берди.

Ундирувчининг аризасига асосан ижро ҳужжати қайтариб берилди ва Бюронинг туман бўлими томонидан З.Холиёровга нисбатан қўлланилган барча чекловлар бекор қилинди.

Келгусида қарздор ота З.Холиёров келишув шартларини бузиб, алимент тўловларни тўлашдан бош тортса ундирувчининг аризасига асосан ижро ҳужжати қайтадан иш юритувга олиниши мумкин.

Мажбурий ижро бюроси

Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button