Hodisalar

Сурхондарёда қум-шағал қазиб олиш билан боғлиқ 83 та ҳуқуқбузарлик аниқланиб, 287 миллион сўм жарима қўлланилди

Аниқланган ҳуқуқбузарликлар Жарқўрғон тумани «Гулҳовуз» маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи «Сурхон», Денов тумани «Араб» маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи «Қизилсув», Сариосиё тумани «Анорзор» маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи «Обизаранг», Олтинсой тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи «Олтинсой» дарёси, Термиз тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи дарё ўзанидан ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олиш билан боғлиқ.

Маълумот учун Президент Фармони билан 2024 йил 1 майдан Сурхондарё дарёси ўзанидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилиниши эълон қилинган.

Мораторий даврида дарё ўзанлари, соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналаридан қум-шағал материалларини ноқонуний қазиб олиш натижасида табиатга етказилган зарар учун ундириш суммалари 10 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади.

Related Articles

Back to top button