Hodisalar

Олимлар коронавируснинг манбаи Хитой эмас деб ҳисоблашмоқда

Расмий маълумотларга кўра, 27 февраль ҳолатига дунё бўйлаб коронавирусни 85 минг киши юқтирган, бу касалликдан вафот этганлар сони сал кам 3 мингни ташкил қилмоқда.

2019-nCoV янги коронавирус штаммининг манбаси Хитойда пайдо бўлганлиги ҳақида ҳеч қандай далиллар йўқ, деб айтди Хитой Соғлиқни сақлаш давлат қўмитасининг махсус эксперт комиссияси раҳбари Чжун Наньшань матбуот анжуманда.

Бироқ, эксперт ўлим коронавируси тарқалиши илк бор Хитойнинг Хубэй провинциясида қайд этилганини тан олди.  “Эпидемик вазият бўйича тахминлар ва прогнозларга келсак, биз биринчи навбатда бошқа давлатларни ҳисобга олмаган ҳолда Хитойни кўриб чиқмоқдамиз. Эпедемия тарқалиши биринчи марта Хитойда аниқланган бўлса ҳам, касалликнинг манбаси Хитойда пайдо бўлиши шарт эмас”, — деб таъкидлади хитойлик олим. Мутахассис ҳозирги вақтда Хитойдан ташқарида коронавирус билан юқтириш ҳолатлари тобора кўпайиб бораётганига эътибор қаратди.

2019-nCoV тарқалиши

Ўтган йил декабрь якунида Хитой ҳукумати Хубей провинцияси маркази бўлган Ухан шаҳрида номаълум пневмония тарқалиши ҳақида хабар қилинганди. Кейинчалик, касаллик қўзғатувчиси коронавирус 2019-nCoV экани аниқланди.

Расмий маълумотларга кўра, 27 февраль ҳолатига дунё бўйлаб коронавирусни 85 минг киши юқтирган, бу касалликдан вафот этганлар сони сал кам 3 мингни ташкил қилмоқда.

Бугунги кунда шифокорлар 33 минг беморларнинг соғайиб кетишига ёрдам бердилар.

Related Articles

Back to top button