Hodisalar

Бугун Жиззахдаги кўп қаватли уйнинг бир қисми кулаб тушди

Бугун Жиззахдаги кўп қаватли уйнинг бир қисми кулаб тушди, ҳолат бўйича вилоят фавуқлотда вазиятлар бошқармаси бирламчи маълумот берди

Бугун 10 январь куни саот 17:15 лар атрофида Жиззах шаҳар Зилол маҳалласи Мустақиллик кўчасида янгидан қурилаётган кўпқаватли уйлардан бири қулаб тушган.

Ҳозирда воқеа жойга вилоят Фавқулотда вазиятлар бошқармаси, ички ишлар ва тиббиёт ходимлари етиб боришиб, ҳолатни ўрганишмоқда. Жиззах вилоят фавуқлотда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Фаррух Абдураҳмоновнинг маълум қилишича, фойдаланишга топширилмаган мазкур бино 6 қаватли бўлиб, хусусий тадбиркор томонидан устки 4 қавати яшаш учун тураржой, пастги 2 қавати нотураржой сифатида қурилаётган бўлган.

Бирламчи маълумотларга кўра, воқеа натижасида жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Шундай бўлишига қарамасдан, ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳолат юзасидан тўлиқ маълумот берилади.

Related Articles

Back to top button