Касбим-фахрим

3 МАЙ – ЖАҲОН МАТБУОТИ ЭРКИНЛИГИ КУНИ

БМТ Бош Ассамблеясининг 1993 йил 20 декабрдаги резолюциясига кўра 1994 йилдан бошлаб ҳар йили 3 май – Жаҳон матбуот эркинлиги куни сифатида нишонланиб келади.

«Чегарасиз репортёрлар» халқаро ноҳукумат ташкилоти томонидан тузиладиган «Сўз эркинлиги индекси»нинг 2022 йилги рейтингида Ўзбекистон ўз кўрсаткичларини 24 позицияга яхшилаб, 157-ўриндан 133-ўринга кўтарилди.

Эркин сўз, эркин матбуот – жамият равнақининг энг муҳим шартларидан биридир. Ҳар қандай жараёнда холис ва ҳаққоний сўз айта олиш кишидан тезкорлик, фикрчанлик, катта масъулият талаб этади.

Сўз эркинлигини амалга ошириш ва ҳимоя қилиш йўлида жонбозлик кўрсатаётган, бу орқали мамлакатимизда демократик ўзгаришлар ва ислоҳотларни таъминлашга алоҳида ҳисса қўшаётган барчани ушбу сана билан муборакбод этамиз.

Шўрчи тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Related Articles

Back to top button