Касбим-фахрим

ИЗЛАНУВЧАН ТАШАББУСКОР ЁШЛАР КЕРАК

Шўрчи туманидаги “Ободон” маҳалла фуқаролар йиғинида “Прокурор ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.
Учрашувда Президентимиз томонидан ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, Давлат Дастурлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига йўлланган Мурожаатноманинг мазмун-моҳияти тушунтирилиб, ёшларларнинг фикр-мулоҳазалари, муаммолари, таклифлари тингланди. Уларнинг таклиф ва ташаббуслари қўллаб-қувватланиб 2-сектор ҳуддудидаги ёшларни бандлигини таъминлаш бўйича уларнинг тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
-Асосий мақсадимиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка йўналтириш, спорт ва таълим тўгаракларига жалб қилиш, дейди туман прокурори в/б А.Тўраев. – Ташаббускор изланувчан ёшларни қўллаб-қувватлашга доим тайёрмиз.
Учрашув давомида ободонлик ёшларнинг муаммо ва таклифлари тингланиб, ижроси назоратга олинди.

Шўрчи туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Related Articles

Back to top button