O`zbekiston
Шўрчилик Умар Бозоров Тбилиси Гранд Слам 2025 чемпиони!

90 кг вазн тоифасидаги 25 ёшли дзюдочимиз фаолиятидаги илк халқаро мусобақасидаёқ шоҳсупага кўтарилди. У финал беллашувида жаҳон рейтингида 24-ўринни эгаллаб турган фаранциялик Алексис Матёга қарши татамига чиқди ва номдор рақибини мағлубиятга учратди.
Шўрчи туманидаги «Қоқайди» маҳалласида яшовчи Умар Бозоров олтин медал билан бирга жаҳон рейтинги учун қимматли 1000 рейтинг очкосини ҳам қўлга киритди. Умарнинг халқаро майдондаги юриши бошланди.




