O`zbekiston

Маъмурий назорат қоидаларига амал қилмаслик оқибатлари

Маълумки, 2019 йил 2 апрелда Ўзбекистон Республикасининг “Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган.

Ушбу Қонунга кўра, маъмурий назоратнинг асосий вазифаси жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида уларга якка тартибда профилактик таъсир кўрсатишдан иборатдир.

Бироқ, шундай фуқаролар борки, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинганидан сўнг ҳам профилактик таъсир кўрсатишга қарамасдан, тузалиш йўлига ўтмайди.

Жумладан, фуқаро Ж.А Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 апрелдаги “Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг 532-сонли Қонунига биноан, жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг 2023 йил 7 март кунидаги “Маъмурий назорат ўрнатиш ҳақида”ги қарорига асосан, 6 ой муддатга маъмурий назорат ўрнатилган бўлса-да, ушбу чекловларни қасддан менсимасдан, маъмурий назоратдан бўйин товлаш мақсадида туман ИИБнинг рухсатисиз ўзининг яшаш жойини ўзбошимчалик билан тарк этиб, 2023 йил апрель ойида Россия Федерациясига чиқиб кетгани ҳолда маъмурий назорат қоидаларини бузган.

Суд ҳукми билан Ж.Ага Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 226-моддаси 2-қисми “а” банди билан 2  йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида мазкур иш кўрилиб, суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.

Хулоса шуки, қонунларга риоя қилмаслик албатта жавобгарликка сабаб бўлади.

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича

судьяси М.Маликов

Related Articles

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Back to top button