Hodisalar

Ҳурматли истеъмолчилар!

Умумтизимда кузатилган йирик носозликлар босқичма-босқич бартараф этилиб, республикамизнинг ягона электр тармоғига қувват узатиш бошланди.

Шуни ҳам айтиб ўтишимиз керакки, юзага келган носозликлар сабабли мамлакатимиздаги мавжуд газ қазиб олиш конлари ва уни қайта ишлаш заводларида технологик жараёнларнинг бузилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу эса, ўз навбатида газ ишлаб чиқариш ҳажмининг камайишига олиб келмоқда.

Шу сабабли иссиқлик электр станцияларида газ босимининг камайиши кузатилмоқда ва бу электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳажмига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Ҳозирги вақтда мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан келиб чиқиб республикамизнинг айрим ҳудудларида навбатма-навбат электр энергияси етказиб берилмоқда.

Энерготизимда кузатилган носозликлар сабабли юзага келган муаммоларни бартараф этиш учун барча чоралар кўрилмоқда.

Ҳурматли Ватандошлар! Энергетиклар томонидан амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ва ҳозирги шароитдан келиб чиқиб сиздан энергия қурилмаларидан оқилона фойдаланишингизни ва хонадонингизда ортиқча электр жиҳозларини тармоққа уламасликни сўраймиз.

Бу саъй-ҳаракатлар кўпроқ истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлашга ёрдам беради.

Вазиятни тўғри баҳолаб бизни қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат!

Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

Related Articles

Check Also
Close
Back to top button