Hodisalar

Ўғирлик учун жазо муқаррар

(суд очерки)

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланиши белгилаб қўйилган.

Бундан ташқари, Жиноят кодексида ўғирлик жинояти учун жиноий жавобгарлик белгилаб қўйилган.

Бироқ, ўзганинг мулкини ўғирлик йўли билан қўлга киритишни ўзига касб қилиб олганлар ҳам орамизда учрамоқда.

Хусусан, Жарқўрғон туманида яшовчи фуқаро Жураев Хасан (исм, фамилияси ўзгартирилган) муқаддам етти маротаба ўғирлик ва бошқа жиноятлари учун судланиб, хавфли рецидивист бўлгани ҳолда бошқа шахс билан бир гуруҳга бирлашиб, 2023 йил 11 март куни соат 05:00да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани “Бешқўрғон” маҳалласи  ҳудудида жойлашган “Абу-Саҳий” савдо мажмуасидаги автомашиналар тураргоҳида фуқаро К.Внинг бошқарувидаги “Lacetti” русумли автомашинанинг юкхонасидан пул ва бошқа буюмларни яширин равишда талон-торож қилган.

Бундан ташқари, судланувчи Х.Жураев 2023 йил 28 март куни соат 22:00ларда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, Ангор тумани “Илғор”маҳалласидаги фуқаро М.Ғнинг яшаш уйи олдида йўл чеккасига маълум муддат қўйилган Музработ туманида яшовчи фуқаро Х.Ўга тегишли бўлган “Тико” русумли транспорт воситасини кўриб қолиб, мазкур транспорт воситасининг олдига келиб, атрофни кузатиб, уни ҳеч ким кузатмаётганидан фойдаланиб, шу жараёнда транспорт воситасининг эшиги очиқлиги ҳамда транспорт воситасининг калити ўзида турганлигидан фойдаланиб, автомашина бошқарувига ўтиб, автомашинани номаълум томонга бошқариб олиб қочган ва ҳодиса жойидан яширинган.

Суд ҳукми билан фуқаро Х.Жураевга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди, 267-моддаси 1-қисми Жиноят кодексининг 59,60,61-моддалари тартибида узил-кесил 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ва ЖКнинг
34-моддаси 3-қисми “б” бандига асосан ўта хавфли рецидивист деб топилган.

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида мазкур иш кўрилиб, суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.

Хулоса шуки, қонунларга риоя қилмаслик албатта жавобгарликка сабаб бўлади.

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судьяси М.Маликов

Related Articles

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Back to top button