Bu qiziq

Ўқитувчи ўқувчининг телефонини олиб қўйишга ҳақлими?

Қонунчиликка асосан, ўқув машғулотлари бошланишидан олдин таълим олувчилар телефонини ўчириб қўйиши ҳамда сумкасига солиб қўйиши шарт.

Қуйидагилар тақиқланади:
➖ телефонини бўйнига осиб олиш, кўкрак чўнтакларида, шим, юбкалари чўнтакларида ва шу кабиларда сақлаш;
➖ телефон аккумуляторини зарядлаш учун таълим муассасаси электр тармоқларига улаш;

ўқув машғулотлари вақтида:
➖ телефон орқали сўзлашиш ҳамда SMS (ММS) ва бошқа турдаги хабарларни жўнатиш;
➖ телефонни стол устига қўйиш;
➖ мусиқа тинглаш;
➖ сурат ва видео тасвирларни кўрсатишда телефондан фойдаланиш, тасвир кўриш, диктофон, калкулятор, календарь, блокнот, ён дафтарча кабилар сифатида фойдаланиш;
➖ суратга олиш ва видео тасвирга тушириш;
➖ телефон орқали бошқа хизматлардан фойдаланиш.

Ушбу талаблар бузилган тақдирда:
педагог ходим таълим олувчидан телефонни олиб қўйиш, билдиришнома расмийлаштириш, кейинчалик уни ота-оналарга бериш ҳуқуқига эга.

Related Articles

Back to top button