Bu qiziq

Мобил телефондан одам қандай нурланади?

Нурланиш асосан уяли телефондан сўзлашув вақтида чиқади, лекин «кутиш» ҳолатида у нурланишдан буткул халос бўлмайди, чунки уяли телефон база станциясига ўзининг тармоқ доирасида эканлиги, қўнғироқ, SМS ва шу каби маълумотларни қабул қилишга тайёрлиги ҳақида ахборот бериб туради. Буни тунда уяли телефонига «будильник» қўйиб, ёнида олиб ётадиган фойдаланувчилар билиб қўйишлари лозим.

Уяли телефондан фойдаланиш тартибига келсак, уни сўзлашув вақтидаги «кутиш» ҳолатида қулоқда эмас, балки қўлда ушлаб туриш, шунингдек, метрополитенда, хизмат доирасидан ташқарида, зарур бўлмаса тунда, кераксиз пайтларда ўчириб қўйиш муҳим.

Энг зарур ҳоллардагина мобилникдан фойдаланишга ҳаракат қилиш зарур. Агар SMSлар юбориш орқали мулоқот ўрнатилса бу зарарсиз.  Шунинг учун иложи борича ундан фойдаланиш мумкин .

Имкон борича уяли телефондан эмас, балки шаҳар телефони орқали қўнғироқлашиш мумкин.

Гудоклар эшитилиб, абонент билан боғланиш жараёнида уяли телефонни қулоққа тутмаслик керак. Негаки, айни шу пайтда кучли нурланиш тарқалади.
Ухлаётганда эса телефонни ҳеч қачон ёнида қўймаслик лозим. Уни кам деганда  1,5 метр нарига қўйиш керак.

Гаплашаётганда телефон бошга яқин турмаслиги учун қулоққа тақиладиган эшитгич ёки симсиз жиҳозлардан фойдаланинг.

Бундан ташқари, уст кийимнинг ичига солиб юриш тавсия қилинмайди. Телефонни чўнтакда олиб юриш ярамайди, сумкада ёки танадан узоқроқ ҳолда сақлаш керак. Уни иложи борича қўлда ва ён халтада олиб юриш лозим.

Саратон хасталигини ўрганиш бўйича халқаро агентлик ва Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мобил телефонлар одамларда хавфли ўсмаларни келтириб чиқаришини биринчи марта эътироф этди. Шу чоққача бу ҳақда фақат тахминлар айтиб келинган бўлса, эндиликда нуфузли халқаро ташкилотлар ҳам қўл телефонларининг зарари ҳақида узил-кесил фикр билдиришди.

Электромагнит тўлқинлари ҳамиша саломатлик учун зарарли, деб ҳисоблаб келинган. Агар у тўғридан-тўғри ҳар куни қулоққа йўналтириб турилса, унинг ичкарисидаги эшитиш ҳамда кўриш аъзолари (кўз тўрпардаси) фаолиятини таъминлайдиган асаб тўқималарига таъсир кўрсатади. Баъзи одамлар гоҳо кунига соатлаб мобил телефонини қулоқларидан олишмайди. Бу организм учун ниҳоятда оғирлик қилади.

Бош мия тўқималарининг зарарланиши, айрим тадқиқотчилар фикрига кўра, бирданига эмас, балки орадан 15-20 йил ўтгачгина аниқ намоён бўлади. Шу сабабли улар яқин келажакда бош мия ўсмаси билан хасталанган одамлар сони кескин ошиб кетади, деб ҳисоблашмоқда. Негаки, ҳар куни атиги 15 дақиқа мобил телефонда гаплашишнинг ўзи мияда саратон ўсмаси ҳосил бўлиши учун етарлидир.

Демак, бу каби электромагнит нурланиш ҳосил қиладиган воситалардан фойдаланишни мўътадил ҳолатга келтириб олсак, ўзимиз ҳамда наслимиз соғлигини асраган бўламиз.

Related Articles

Back to top button