САРОБ БЎЛГАН ТУРМУШ!…
Эрта уйғонган муҳаббат Содиқни тилини чиқарди. У ҳали мактаб чоғидаёқ қизларга гап отадиган қилиқ чиқарди. Айниқса Софияни кўрди дегунча юрак уруши икки баравар ошарди. Танаси жиққа терга ботарди. Бу орада мактабни ҳам битириб коллежда ўқий бошлади. У деярли ҳар куни Софияни йўлини пойлаб гаплашарди. Уни бир кўриш, бир оғиз гаплашиши учун йўл четидаги маккапоя ичида соатлаб пойлаб ўтирар эди. Баъзида кутган жойида мулгилаб ухлаб қолган вақтлари ҳам бўлди. Бора-бора София ҳам уни ваъдаларига ишонгандек бўлиб қолди. Ахир унга у неча марталаб осмондаги юлдузларни олиб бермоқчи бўлди. Ҳатто ягона ойни ҳам тушириб келиб, самони ойсиз қолдирмоқчи ҳам бўлди. Бу гапларни қандай куч топиб айтди, айтдида.
Куз ойлари, айни пишиқчилик кунлари тўкин дастурхонли тўйлари ҳам бўлиб ўтди. Куёв навкарлари-у келин дугоналари уларни иккови учун тайёрланган уй хонасига кузатиб, яхши тун тилашиб қайтишди. Турмушлари эртак каби ўта бошлади. Ойлар ўтиб, Софияни аччиқ, шўр нарсаларни кўнгли тусаб қолди. Содиқнинг уйидагилари келиним насиб бўлса набирали қилади бизни деб, тусаганини олиб келиб беришди.
Фарзандларини аввали ўғил бўлди. Бешик тўйи, чочаласини ҳам ўтказишди. Орадан тўрт-беш йил ўтгач бу ширин оилага дарз кетди. Содиқбой бир машинали бўлиб киракашлик қилиб юрди. Ҳар хил нағмалари чиқиб қолди. Ҳа, деса Софияни дўппослаб, қўрқитиб қўйишни машқ қилди. София бир чидади, икки чидади, кўп чидади. Содиқ бир куни туш пайти уйига келдида, қўлидаги бўш салафанчаларни ҳовлисига сочиб ташлади. Гўёки ҳовли супурилмаганини баҳона қилмоқчи бўлди.
Уйдан чиққан хотинига, нимага уйни супурмагансан дея қўпол сўзлар билан сийлаб уйга кириб кетди. Шу ухлашда уч-тўрт соат ухлаб, машинани ювиш баҳонасида кўчага чиқди. Чиқа туриб ўғлини ҳам бирга олиб кетмоқчи бўлган эди хотини рўйхушлик бермади.
Ана шу баҳона Содиқ хотини Софияни бир тарсаки уриб ерга йиқитди. “ўлганни устига тепгандай” уни роса тепкилади, дўппосладида кўчага чиқиб кетди. Вой-войлаб қолган София ота-онасини чақириб, олиб кетинглар деди. унинг аҳволини кўрган ота уни касалхонага ётқизди. Қорин бўшлиғида қон кетган деб операция қилиб ҳаётини сақлаб қолишди. Буларни илгари ҳам жанжали кўп бўлди. Биз доимо боласи бор деб яраштирдик, охири бизгаям қулоқ солмай қўйган эди,- дейди маҳалла раиси Гулчечак Саидова судда берган кўргазмасида. София Турдиева турмуш ўртоғи Содиқ Ҳакимовга нисбатан даъвоси борлигини, қонуний жазолашларини суддан сўради. Содиқ Ҳакимовга суд ҳам тегишли жазосини берди. Муҳаббат билан қурилган оила саробга айланди.
Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича
судлов ҳайъати судьяси
Т.Бекпулатов