Бу қизиқ

Балх вилояти маркази Мозори Шариф нега шундай аталади?

Милодий 661 йил халифа ҳазрат Aли вафот этгач, унинг жасади Бағдод яқинидаги Нажаф шаҳрида дафн этилади. Уммавийлар сулоласи даврида (660-750) ҳазрат Алининг авлодларига ҳурматсизлик кўрсатилгани боис, хуросонлик саркарда Абу Муслимга Алининг тобутини Балхга элтиб, вақтинча дафн этиш вазифаси топширилади.

Алининг жасади Балхга олиб келинади ва Ҳайрон қишлоғида яширинча кўмилади. Жасаднинг Балхда экани махфий қолади. Асрлар ўтиб, аҳоли ерга ишлов бериш ишлари мобайнида ғиштин қабрга дуч келади. Унда Қуръон, қилич ва ҳазрат Алининг чиримаган жасади бўлган. Салжуқий султон Санжар қабр устида мақбара қурдирган. XIII асрда Чингизхон босқини вақтида қабр кўмиб юборилган.

XV асрда мақбара қайта очилиб, Темурий Ҳусайн Бойқаро мақбара устида ҳозирда ҳам қад кўтариб турган масжидни қурдирган. Унинг гумбазлари мовий рангда бўлгани боис Мовий масжид деб аталган. Кейинчалик қишлоқ катта шаҳар қиёфасини олгач ҳазрат Али шарафига Мозори Шариф дея юритилади.

Related Articles

Back to top button