Бу қизиқ

Ўттизга яқин вазирлик ва идора раҳбарлари Сурхондарёда оммавий қабулларни бошлади

Аввал хабар қилганимиздек, бугундан Сурхондарё вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Турсунхан Худайбергенов раҳбарлигида вазирликлар, секторлар, ҳудудий ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирокида олти кунлик оммавий сайёр қабуллар бошланди.

Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот тизимини янада такомиллаштириш, фуқаролар муаммолари билан ишлашни самарали ташкил этиш, ҳудудларда ечимини кутаётган масалаларни “маҳаллабай” ўрганган ҳолда жойида ва тезкорлик билан ҳал этиш мақсадида ташкил этилган ушбу оммавий сайёр қабулнинг дастлабки манзили бугун Қумқўрғон тумани бўлди.

«Янги ер» маҳалласида жойлашган 20-сонли мусиқа ва санъат мактаби биносида ўтказилаётган қабулда Қумқўрғон, Бандихон ва Шўрчи туманлари аҳолиси иштирок этмоқда.

Сурхондарё вилояти прокуратураси

Related Articles

Back to top button