Hodisalar

“Ўзгидромет” кучли ёмғир ёғишини хабар қилди

“Ўзгидромет” 30-31 августь кунлари кутилаётган кучли ёмғир ёғиши сабабли тўққизта вилоятда сел-сув тошқини юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Жумладан, Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон ва Музработ туманларида сел-сув тошқини юзага келиши мумкин.

“Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўришларини сўраймиз”, — дейилади хабарда.

Related Articles

Back to top button