O`zbekiston

Оилавий тадбиркорлик учун 14 фоиздан кредит берилади



Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида имтиёзли кредитлар йиллик 14 фоизда қуйидагилар учунажратилади:

🔸оилавий тадбиркорлик, даромад топиш ва фаолиятини кенгайтириш учун аҳоли ва тадбиркорларга – 3 ойдан 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилгача;

🔸чорвачилик, балиқчилик, қуёнчилик, асаларичилик, куркачилик ва паррандачилик, биогумус ишлаб чиқариш, “дала дўконлари” қуриш ва кўчма музлаткичларни ўрнатиш учун – 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилга;

🔸боғдорчилик, узумчилик ва лимончилик, иссиқхона қуриш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарини харид қилиш учун, артезиан қудуқларини қазиш учун – 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача;

оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтов лагерлари мажмуаси, автокемпинглар, экоуйлар мажмуаси, контейнер шаҳарчалар ва чодирли лагерлар ташкил этиш ва уларни таъмирлаш учун – 1 йилгача имтиёзли давр билан 5 йилгача;

“Ҳунарманд” уюшмаси аъзоларига
асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмлар ва хомашё материалларини харид қилиш учун – 3 йилгача муддатга ҳамда айланма маблағларини тўлдириш учун 18 ойгача.

Мазкур кредитлар “Агробанк” АТБ, АТ “Халқ банки” ва “Микрокредитбанк” орқали ва «Микро кредит» банк орқали ажратилади.

Related Articles

Back to top button