Adabiyot

Алишер Навоий ёд этилди

9 февраль ўзбек ва бошқа туркий халқларнинг шоири, мутафаккири ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги нишонланмоқда. Хусусан, уманимиздаги 1-умумтаълим мактабида “Алишер Навоий – буюк даҳо” шиори асосида тадбир ўтказилди.
-Буюк бобомиз ўз асарларида инсон қадр-қимматини улуғлаб, ўзлигини англашга ундаган шоирлар султонидир, – дейди Жамила Усмонова. – Зеро, Алишер Навоий илгари сурган ғояларнинг фаровон, адолатли, маърифатли жамият барпо этишда инсон қадрини улуғлаш муҳим ўрин тутишини кенг намоён этмоқда. Шу боис ҳам Ҳазрат Навоийнинг асарларини шунчаки ўқиш ёки ғазал ва рубоийларини шунчаки ёдлаш эмас, балки уларнинг мазмун-моҳиятини теран англаб, унга амал қилиш жамиятни тараққиёт сари етаклайди.
Тадбир давомида ўқувчиларимиз ижросидаги ғазал ва рубоийлар тингловчиларнинг олқишига сазовор бўлди.

Шўрчи тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати.

Related Articles

Back to top button