Bu qiziq

Коррупцияга қарши кураш бўйича ҳамкорликда йиғилиш ўтказилди

Коррупцияга қарши курашиш Ўзбекистонда давлат сиёсатининг энг устувор йўналишига айланиб улгурди. Буни сўнгги йилларда соҳага оид қабул қилинган сиёсий-ҳуқуқий ҳужжатлар, маъмурий ислоҳотлар ва “инсон омили”ни камайтиришга қаратилган “рақамлаштириш” жараёнлари мисолида кўриш мумкин. Таъкидлаш лозимки, коррупция нафақат давлатнинг ёки жамиятнинг барқарор ривожланиши учун, балки ҳар бир шахснинг ҳаётига бўлган хавфдир. Бу иллатга қарши кураш ҳар бир соҳа вакили олдида турган кечиктириб бўлмайдиган вазифа ҳисобланади.

Жумладан, Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси Агентлигининг тегишли топшириқ хатларининг ижросини таъминлаш мақсадида, 9-декабрь-Халқаро коррупцияга қарши курашиш кунига бағишланган “Коррупция-ривожланишга тўсиқ” мавзусида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда бошқарма бошлиғи ўринбосари А.Абсаматов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги Сурхондарё вилояти филиалининг ходимлари И. Каримов, Н.Мўминов ҳамда бошқарманинг бир гуруҳ мутахассислари иштирок этди.

Йиғилишда Нодир Мўминов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг тегишли буйруқларига асосан бошқармада хизмат ўтаётган 20 нафар давлат фуқаролик хизматчиларига малака даражаларини берилганлиги, 2026-йил 1-январдан ушбу ходимларга Ўзбекистон Республикасининг 08.08.2022-йилдаги “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги ЎРҚ-788-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.10.2022-йилдаги “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 595-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.06.2025-йилдаги “Давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда профессионал ва натижадорликка йўналтирилган давлат хизматчилари корпусини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-95-сон Фармони талаблари асосида фаолият юритиши лозимлигини таъкидлади.

Бу борада қабул қилинаётган ҳар бир сиёсий-ҳуқуқий хужжатлар асосини жамиятни ривожлантириш, бу борадаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилганлиги эътироф этилиб, давлатимиз раҳбарининг 2025 йил 21-апрелдаги “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-71-сон Фармонида бу борада барча тузилмаларнинг коррупцион даражаси миллий фаровонликка зарар етказиши кўрсатиб ўтилганлиги айтилди.

 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги Сурхондарё вилояти филиалининг ходимлари И. Каримов ҳам сўзга чиқиб, коррупциянинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш, коррупцияга қарши курашнинг самарали йўлларини топиш бўйича мутахассислар, турли институтлар ва халқаро ташкилотлар томонидан юзлаб, минглаб тадқиқотлар ўтказилганлигини таъкидлаш баробарида, жорий йилнинг 5-март куни Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш бўйича янги тизимни жорий этилиб, ушбу масалага жамоатчилик, парламент ва фуқаролик жамияти институтларини кенг сафарбарлиги кучайганлигини таъкидлади.

Бир сўз билан айтганда, жамиятимиздаги ҳар қандай жараёнга лоқайд муносабатда бўлмаслик барчамизнинг устувор бурчимиздир.

Йиғилишда Вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ходимлари томонидан коррупцияга қарши кураш борасида бир нечта саволлар ўртага ташланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги Сурхондарё вилояти филиали мутахассислари томонидан саволларга кенг ва ҳаётий мисоллар билан жавоб берилди.

Отажон Имомов

Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси

бош юрист консулти

 

Related Articles

Back to top button