Kasbim-faxrim
ТИББИЙ КЎРИК: МАҚСАД КАСАЛЛИКНИ ОЛДИНИ ОЛИШ
Шўрчи туманидаги 67-мактаб биносида Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида “Биз дардингизга малҳам бўламиз”саломатлик кунлари доирасида Шўрчи туман аҳолиси учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди.
Тиббий кўрикни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад турли хил касалликларни барвақт аниқлаб, уни олдини олишдир.
«Биз дардингизга малҳам бўламиз» саломатлик кунлари доирасидаги чуқурлаштирилган тиббий кўрик эртага ҳам давом этади.
Шўрчи тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати