O`zbekiston

Қашқадарёлик блогер ер олиб беришни ваъда қилиб, 7 млн сўм олган вақтида қўлга олинди

Муқаддам қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш ҳамда босқинчилик жиноятларини содир этганлик учун суд ҳукми билан 10 йилдан ортиқ муддатда озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб чиққан фуқаро Ш.М. берилган жазодан ўзига хулоса чиқармаган кўринади.

Қашқадарё вилоятида фаолият юритувчи YouTube блогери Ш.М. фуқарога 3 сотих ер олиб беришни ваъда қилиб, келишилган 7 миллион сўм пулни 21 февраль куни олаётган вақтида қўлга олинган.

Хабарда айтилишича, фирибгарлик йўли билан осон бойлик ортиришни мақсад қилган ушбу шахс шаҳар ва туман ҳокимликларида танишлари кўплиги ҳақидаги ёлғон гаплари билан ўзгалар ишончини қозониб, мансабдор танишлари орқали ер майдонларини олиб беришни ваъда қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Related Articles

Back to top button