Касбим-фахрим

ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИ ФАОЛИЯТИГА БИР НАЗАР

Шўрчи туман халқ қабулхонасига 2021 йил давомида 2160 та масалаларда 1992 та мурожаатлар келиб тушган мурожаатларнинг 1848 таси қаноатлантирилди. Мурожаатларнинг 114 таси қабулхона томонидан ҳал қилинган. “Ғармақўрғон” маҳалласидан Жуманазар Ҳамроевнинг томорқа ер майдонини сувли ер тоифасидан шўрланган ер тоифасига ўтказиш ҳақидаги мурожаати “Агрокимё” станцияси Сурхондарё филиали ходимлари билан ўрганилиб, муаммо ҳал қилинди. “Шалдироқ” маҳалласида кучли довул сабабли 2 та таянч устунни синиб ағнаши оқибатида 50 та хонадон электр таъминотидан узулганлиги ҳақидаги мурожаат қабулхона томонидан ўрганилиб ҳал қилинди. «Оқкамар» маҳалласидаги ичимлик сув генератори бузилганлиги сабабли 150 та хонадонда ичимлик сув муаммоси пайдо бўлганлиги ҳақида мурожаат “Сувтаъминоти” корхонаси билан жойида ўрганилиб, тўрт кун ичида генератор таъмирланиб, ичимлик суви муаммоси ҳал қилинди.

Шўрчи тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Related Articles

Back to top button