Бу қизиқ

Оила муқаддас, фарзанд тарбияси ва моддий таъминот ҳар нарсадан устун!!!

Она ўз фарзанди уч ёшга тўлгунига қадар бўлган давригача моддий таъминот (алимент) олиши ҳақида суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинди!

Даъвогар Х.Осудга даъво ариза тақдим этиб, жавобгар У.Жбилан қонуний никоҳдан ўтганлигини, ўрталарида уч ёшга тўлмаган П.Мисмли фарзанди борлиги, тарафлар бугунги кунда бирга яшамаётганлиги,ҳозирда фарзандлари ўзининг тарбиясида ва қарамоғида эканлигини, жавобгар У.Жуларни моддий таъминламасдан келаётганлигини билдириб, бир нафар фарзандинингуч ёшга тўлгунига қадар қатъий суммада моддий таъминоти учун 27.09.2023 йилдан алимент ундиришни сўраган.

Аниқланишича, даъвогар Х.О ва жавобгар У.Жбилан 2018 йил 10 сентябрь куни қонуний никоҳдан ўтган. Ўрталарида 2022 йил 29 октябрь кунида туғилганП.М исмли уч ёшга тўлмаган бир нафар фарзанди бор, тарафлар оилавий келишмовчиликлар сабабли ҳозирда бирга яшашмайди.

Ҳозирда тарафларнинг 2022 йил 29октябрь куни туғилган П.М исмли бир нафар фарзанди онаси Х.Онинг қарамоғида тарбияланиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси конституциясининг 77-моддасига кўра, Ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар.

Ўзбекистон Республикаси оила кодексининг 96-моддасида, ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериши шарт. Вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилади.

Оила Кодексининг 99-моддасига кўра, агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг уч ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси миқдорида ундирилади.

Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 136-моддасига кўра агар таъминот учун маблағ олиш чоралари судга мурожаат қилингунга қадар кўрилганлиги, аммо алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг уни тўлашдан бош тортганлиги оқибатида алимент олинмаганлиги суд томонидан аниқланса, ўтган давр учун алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб уч йиллик муддат доирасида ундириб олиниши мумкин.

Шунга кўра, суд қайд этилган ҳолатларни инобатга олиб, ҳозирги кунда тарафларнинг 2022 йил 29 октябрь кунида туғилганП.М исмли фарзанди даъвогарнинг қарамоғида эканлигидан келиб чиқиб даъвогар судга даъво ариза тақдим этган вақтдан, яъни 2023 йил 27сентябрь кунидан бошлаб жавобгардан даъвогар фойдасига вояга етмаган фарзанди уч ёшга тўлгунига қадар ҳар ойда қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 25 (йигирма беш) фоизи миқдорида алименттаъминоти ундириш ҳақида ҳал қилув қарориқабулқилинди. 

 Фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро суди судьяси                              

Қ.Х.Туранов

Related Articles

Back to top button