Бу қизиқ

Алпомишлар юртида беш қитъа алплари беллашади

10-11 апрель кунлари Термиз шаҳрида кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Ал Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишлаб ўтказиладиган ХV халқаро турнир яна дунё полвонлари ва кураш ихлосмандларини қадим Сурхон воҳасига жамлайди.

Турнир эркаклар ўртасида 60, 66, 73, 81, 90 кг., аёллар ўртасида 48, 57, 63, 70, +70 кг. ва мутлақ вазн тоифаларида бўлиб ўтади.

Турнирнинг мукофот жамғармаси 100 минг доллар бўлиб, 10 та вазн тоифасидаги беллашувлар ғолибларига биринчи ўринлар учун 3 000 доллар, иккинчи ўринлар учун 2 000 доллар, иккита учинчи ўринлар учун 1 000 доллардан жами 70 000 доллар тақдим этилади.

Мутлақ вазнда ғолиб бўлган полвон Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини – 10 000 долларга сазовор бўлади. Иккинчи ўрин соҳиби 5 000 доллар, иккита учинчи ўрин соҳиблари 3,5 000 доллардан жами 22 000 доллар миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланади.

Related Articles

Back to top button