Jahon

Хитой Ўзбекистонга 20 тонна инсонпарварлик ёрдами юборди

Хитой мудофаа компаниялари Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами сифатида 20 тонна тиббий буюм юборди. Улар бир марталик стерил тиббий қўлқоплар, ҳимоя кўзойнаклари, юз учун фильтрловчи ниқоблар ва тана ҳароратини ўлчовчи тепловизорлардан иборат.

Мазкур инсонпарварлик ёрдами 29 март куни Мудофаа вазирлигининг махсус ҳаво лайнерида Ўзбекистонга олиб келинди. Олиб келинган юклар аэропорт ҳудудида Мудофаа саноати давлат қўмитаси ва Мудофаа вазирлиги масъул шахслари томонидан қабул қилиб олинди.

Бу тиббиёт буюмлари 30 март кунидан бошлаб республикада карантин режимини таъминлашга жалб қилинган ҳарбий хизматчилар, ички ишлар, тиббиёт ходимлари, шунингдек, уларга эҳтиёжи бор бошқа шахсларга тарқатилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Хитойда коронавирус тарқалиши авжига чиққан даврда Ўзбекистон икки марта инсонпарварлик ёрдами юборганди.

Related Articles

Back to top button