Bu qiziq
БУГУННИНГ ГАПИ
Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 27 январь куни ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш борасида Шўрчи туманидаги ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар билан манзилли ва тизимли ишлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Бандликни таъминлашда деҳқончилик энг асосий омиллардан бири саналади. “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз йигит-қизларни бандлигини таъминлаш учун 20 сотихдан ер майдонлари берилмоқда.
Деҳқончилик қилиш учун ер олган ёшларга экин майдонидан самарали фойдаланиш бўйича зарур тавсия ва маслаҳатлар берилди.
Шўрчи туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати