Kasbim-faxrim

МИБ Сурхондарё вилоят бошқармаси: давлат ижрочига нисбатан жойлаштирилган хабар асосга эга эмас !

Жорий йилнинг 13 ноябрь куни телеграм ижтимоий тармоғининг “@haqiqatchiblogeruz” каналида “МИБ Жарқўрғон туман бўлими давлат ижрочиси цирк томошасими ёки ижро ишими” тарқатилган хабар юзасидан.

Аниқлашича, Бюронинг Жарқўрғон туман бўлими иш юритувига туман ИИБ ХООБнинг 12.04.2020 йилдаги № SU 47547-сонли қарздор Холбаев Абдираим Хаитовичдан ундирувчи давлат фойдасига 223 минг сўм маъмурий жарима ундириш тўғрисидаги ижро хужжати 17.06.2020 йилда келиб тушган ижро иши қўзғатилиб, ижро харакатларига киришилган.

Мазкур ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш жараёнида қарздорнинг телефон рақами орқали боғланиб маъмурий жарима пулларини тўлаб, тўлов хужжатларини давлат ижрочисига тақдим қилишлиги ҳақида бир-неча маротаба оғзаки тарзда огохлантирилган хамда “MIB-ijro” электрон дастури орқали 3 маротаба қарздорга SMS хабарномалар жўнатилган.

Қарздор огохлантиришларга қарамасдан тўланиши лозим бўлган маъмурий жарима пулларини тўламаганлиги сабабли жорий йилнинг 12 ноябрь куни қарздорнинг яшаш манзилига борилганда қарздор туманнинг “Мингчинор” махаласида жойлашган дўконда садо-сотиқ ишлари билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланган ва қарздор Холбаев Абдираимга ижро иши юзасидан тушунтирилганда ушбу қарздорликни банк муассасаларига бориб тўлаб келиш имконияти йўқлигини маълум қилган.

Шундан сўнг, давлат ижрочиси ушбу қарздорликни ундириш мақсадида қарздордан нақт пулни хатлаб олиб, “Шабнам олтин” хусусий корхонасига тегишли бўлган “Paynet” хизмати орқали ижро иши учун ўтказилган ва ижро хужжати Қонуннинг 41-моддасига асосан тамомланган.

Бундан ташқари, интернет ижтимоий тармоғида нотўғри талқин қилинган хабар юзасидан ижро ҳужжати бўйича қарздор Холбаев Абдираим билан боғланда, унинг давлат ижрочисига нисбатан ҳеч қандай эътирози йўқлигини маълум қилди.

Бюронинг Сурхондарё вилоят бошқармаси Ижтимоий тармоқда келтирилган ушбу хабарни асосли деб ҳисобламайди ва келгусида хабарларни жойлаштиришда ҳамкорликка ундаб қолади !

Related Articles

Back to top button