HodisalarO`zbekiston

РАСМИЙ БАЁНОТ

Ижтимоий тармоқларда “Чиноз текстил” МЧЖнинг “Шўрчи пахта тозалаш” жамиятида ишлаган ходимларга компенсация ва ишдан бўшатиш нафақаси берилмаганлиги ҳақида тарқалган хабарлар ўрганилди

“Чиноз текстил” МЧЖ 300 нафар ишчиларни тузилган меҳнат шартномаси асосида ишга қабул қилган.

2019 йил 2 декабрь куни қабул қилинган пахта хом-ашёсини ишлаб чиқариш тугаганлиги муносабати билан 267 нафар ишчи ходимларнинг ўз хоҳишига кўра ёзган аризалари ва Ўзбекистон Республикаси Меҳкат кодексининг 99-моддасига асосан улар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинган.

Қолган 33 нафар ходимларнинг меҳнат шартномалари Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисми 1-банди (штат бирликлари сони қисқартирилиши ёки корхона тугатилиши муносабати билан)га асосан буйруқ билан бекор қилинган.

Ходимлар ишдан бўшатилгандан сўнг жамиятнинг иш ҳақи хисобот бўлими томонидан уларга бир ойлик иш ҳақи нафақаси
66 млн. 585 минг 116 сўм, огоҳлантириш муддатига мувофиқ 2 ойлик пуллик компенсацияси 146 млн. 800 минг сўм ҳисобланган бўлиб, ўрганиш кунида “Чиноз текстил” МЧЖ кластерининг ишчилардан жами 213 млн. 385 минг 116 сўм миқдорида мавжуд қарздорлиги тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

“Шўрчи пахта тозалаш” АЖ томонидан корхонада ишлаган барча ходимларнинг иш ҳақлари тўғрисидаги ҳисоботлар тўлаб бериш учун “Чиноз текстил” МЧЖ раҳбариятига юборилган.

Ўрганиш натижасига кўра, Шўрчи туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 33 нафар ишчиларнинг манфаатида иш ҳақи ва компенсация тўловларини ундириш масаласида судга даъво ариза киритилган.

Ижтимоий тармоқларга мурожаат йўллаб чиққан 33 нафар ходимларга 2019-2020 йиллар учун 498 млн. 580 минг 238 сўм ҳамда фойдаланилмаган меҳнат таътили учун 32 млн. 727 минг 014 сўм миқдорида иш ҳақи тўлаб берилган.

Бундан ташқари, жорий йилнингт 18 август куни туман прокуратурасининг аралашуви билан “Чиноз текстил” МЧЖ томонидан ходимларга 99 млн. сўм иш ҳақлари ихтиёрий равишда тўлаб берилиши таъминланди.

Шу билан бирга, туман прокурорининг ташаббуси билан “Чиноз текстил” МЧЖ Шўрчи туманидаги ходимлари манфаатида иш ҳақларини ундириш масаласида фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судига даъво аризаси киритилган.

Прокурор назорат тадбирлари вилоятнинг барча туманларида олиб борилмоқда.

Related Articles

Back to top button