O`zbekiston

Берганига шукур қилайлик!

Айни дамда Коронавирус касаллигининг тезлик билан ер юзига тарқалаётгани бутун инсониятни жиддий ташвишга солмоқда.

Давлатимиз раҳбари ушбу касаллик кенг тарқалиб кетмаслигининг олдини олиш борасидаги мурожаатлари халқимизга руҳий мадад, самимий далда бўлди.

Юртбошимиз тадбиркорларга, ёрдамга муҳтож аҳолига, якка-ёлғизларга, ногиронларга моддий кўмак ва ёрдамларни оширамиз, деганлари инсонпарварликнинг олий намунаси бўлди.

Айни дамда  Юртбошимиз Ш.Мирзиёев ташаббуслари билан Ҳукумат томонидан коронавирус пандемияси даврида хайрия маблағларини эҳтиёжманд шахсларга манзилли ва тегишли санитар-гигиеник талабларга мос равишда етказиш чоралари кўрилди. Республика махсус комиссиясининг навбатдаги мажлиси қарорига кўра, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, ҳокимликлар, имомлар, отинойилар, хомийлар томонидан,: эҳтиёжманд шахсларга хайрия ёрдамларини манзилли етказилишида кўмаклашувчи Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлштириш марказлари ташкил қилинди; хайрия мақсадида ёлғиз кексалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар (ёлғиз оналар, ногиронлиги бўлган шахслар, ишсиз фуқаролар, карантин туфайли доимий даромаддан айрилган шахслар ва ҳ.к.) ҳамда кам таъминланган оилалар рўйхати тузилиб уларга эхсонлар тарқатилаяпти.

Минг афсуслар бўлсинки баъзи ношукур фуқаролар берганига шукур қилишни билмай. Интернетда  чиқган  роликларда  баъзи фуқароларни кўриб кўриб жуда хафа бўлиб кетдиади одам. Берганига шукур қилмайсанми эй банда?.

Берилган моддий ёрдамни хаттоки ўлчаб оммага чиқариши мўминга ярашадими? Сенга мехру шафқат кўрсатган кимсаларга рахмат ўрнига  юзига тарсаки урганинг нимаси?.

Бизнинг Ўзбекистонимиз жаннатмакон юрт, ўзбек халқи кўзи тўқ, ору -номуслик ҳалқ эканини унутдикми?

Берганига шукур қилиб, дуо қилиб бугун кунимиз ўтса эртанги кун Аллохга таваккал демаймизми?

Пайғамбар Мухаммад ( с.а.в )дан хадис борки ношукур банданинг ҳеч қачон бири икки бўлмайди..

Аллохнинг ҳар бир неъмати учун шукрона келтиришимиз керак, ҳаттоки бир қатра ичган сувимиз учун.Тамагирлик доимий чарчоқликдир.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ансорийлардан бир қанча одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан (мол) сўрадилар. Бас, У зот уларга бердилар. Сўнгра яна сўрадилар. Яна бердилар. Сўнгра яна сўрадилар. Яна бердилар. Ҳаттоки, ҳузурларидаги нарса қолмади. Шунда У зот: «Ҳузуримда не яхшилик бўлса, сизларга бермай олиб қолмасман. Ким иффат талаб бўлса, Аллоҳ уни иффатли қилур. Ким беҳожатлик талаб қилса, Аллоҳ уни беҳожат қилур. Ким сабр талаб қилса, Аллоҳ уни сабрли қилур. Ҳеч кимга сабрдан кўра яхшироқ ва кенгроқ ато берилмаган», дедилар». (Бешовлари ривоят қилишган.)
Ушбу ҳадиси шарифда мусулмон инсон ўзига берилган ризқ қанча бўлса, ўшанга чидаб, қаноат ҳосил қилиб юриши яхши эканлиги тарғиб қилинган. Ризқ бериш Аллоҳдан эканини ҳеч қачон унутмайлик. Шунинг учун  мўмин инсон ўзига берилган ризқ-насиба Аллоҳнинг иродаси ила бўлган, деб билади. Оз бўлса норози бўлмайди, кўп бўлса ховлиқиб кетмайди. Чунки, Аллоҳнинг иродасига қарши чиқиш мусулмон одам учун тўғри эмас.

Кам бўлса ҳам, ўзига берилган ризққа сабр қилиш.Сабр Аллоҳ таоло томонидан бандага инъом этилган энг катта ва кенг ато ҳисобланади. Сабрли киши ризқнинг озига ҳам, йўқчиликка ҳам чидаб ўзини хор қилмай, бошини тик тутиб кун кўради. Сабр неъматидан бебаҳра банда эса дунёнинг ярмига эга бўлса ҳам, тийиннинг устида умбалоқ ошиб ўзини хор қилади, очкўзлигини билдириб қўяди.
Мусулмон одам унга Аллоҳ томонидан берилган етарли ризққа сабр қилиб қаноатли бўлиб ўтса, дунёдаги энг катта нажотга эришган шахс бўлар экан.
Ҳақиқий бойлик молу-дунёнинг кўплигида эмас, нафснинг тўқлигидадир.
Абу Ҳозим: «Кимда уч нарса бўлса, ақли расо бўлур: ўзини билса, Аллоҳ таоло берган ризққа қаноат қилса ва тилини тийса», деган.
Тамагирлик азизни хор қилади. Тамасизлик хорни азиз қилади.

Аллоҳ таоло «Ҳуд» сураси 6 оятида: «Ер юзида ўрмалаган нарса борки, уларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У уларнинг турар жойларини ҳам, борар жойларини ҳам билур. Ҳаммаси очиқ-ойдин китобдадир», деган .
Ер юзида ўрмалаган нарса – одамзот, ҳайвонот, ҳашарот, қурт-қумурсқа ва бошқа жонзотларнинг ҳаммасига Аллоҳ таоло ризқ беради.

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким мусулмон бўлиб, етарлича ризқлантирилса ва Аллоҳ уни Ўзи берган нарсага қаноатлантирса, батаҳқиқ нажот топган бўлур», дедилар».

Икки шайх ривоят қилган.
Аллоҳ тақсим қилган нарсага рози бўлган одам қаноат номли улкан сифат соҳиби бўлади. Қаноатли одам эса одамларнинг энг бойи бўлади.
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қаноатни лозим тутинг! Қаноат туганмас молдир», дедилар». Имом Тобароний ривоят қилган.

Тан олиш керакки, биз Аллоҳ таолонинг  неъматларига кўмилиб кетганимиздан, яхши кунларни кўраверганимиздан, бошимизга келган бу мусибат пайтида шошиб қолдик. Аслида биз инсон ҳаёти доим бир текис, хурсандчилик ва шох-хуррамликда ўтавермаслигини, Аллоҳ таоло вақти-вақти билан бандаларини турли хил мусибатлар,  имтиҳонлар билан  синаб  туришлигини унутмаслигимиз керак . Аллоҳ таоло  Ўзининг ҳикмати илоҳийси билан уларни имтиҳон қилиб туради. Агар бу пайтда киши шукр ва сабр қилса бу имтиҳондан аъло даражада ўтади.

Бунинг учун аввало, яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам  Аллоҳ  таолонинг изни билан бўлишлигига аниқ ишониш керак.  Шунинг учун, кўзимизни тўқ, қалбимизни хотиржам қилайлик. Эртанги кун ризқини мехрибон Роббимиз беради. Эртанги кун ўз ризқи билан келади. Етказганига, берганига шукур, йўғига сабр қилайлик азиз юртдошлар. Ҳеч қайси юртнинг юртбошиси бизнинг юртбошимиздек ҳалқига меҳру шафқат кўрсатаётгани йўқлигини англаб, ундан кўра ҳалқимизни,юртбошимизни, барча мутаассади ташкилотларни, шифокорларни дуо қилайлик, Аллоҳга тавба ва истиғфор айтайлик. Меҳрибон Роббим  барчамизга сабру қаноат, тинчлигу хотиржамлигини берсин. Каронавирус балосидан барчамизни Аллоҳим асрасин. Касалликниенгишимиз учун азизлар ўз уйимизда ўтирайлик.

ЎМИ Сурхондарё вилояти вакилининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси;     Хосият Қосимова.

Related Articles

Back to top button