Madaniyat

ЖИҲОД, ШАҲИД, ХИЖРАТ ТУШУНЧАЛАРИ ИСЛОМДА КАНДАЙ ТАЛҚИН ҚИЛИНАДИ?

Истиқлол шарофати билан юртимизда диний ва миллий қадриятларимиз қайта тикланди. Диёримиз мусулмонларининг асрий орзу умидлари руёбга чиқди. Лекин, бу неъматлардан фойдаланиб, ғанимларимиз ноғарасига ўйнайдиганлар, бузғунчи ва мутаассиб оқимларнинг ботил ақидаларига эргашиб, залолатга кетган гуруҳлар ҳам борлиги ачинарли ҳолатдир.

Шу боис, «ҳижрат», «шаҳид», «жиҳод» каби атама ва тушунчаларнинг хақиқий исломий талқинини баён этишни жоиз деб топдик.

Маълумки, «ҳижрат» сўзи «бир жойдан иккинчи жойга кўчиш» маъносини англатиб, истилоҳда эса Пайғамбаримиз Мухаммад соллаллоху алайҳи васаллам давридаги мусулмонларнинг Хабашистонга, сўнгра эса ўзлари бошчилигида Маккаи Мунавварага кўчиб ўтишларига нисбатан қўлланилган.

Иккинчиси: гуноҳ маъсиятларни тарк этиш. Шу маънодаги хижрат тўғрисида Пайғамбаримиз Мухаммад (с.а.в.) бир қатор кўрсатмаларни баён қилганлар.

Имом Байҳақий Ибн Умардан (с.а.в.) ривоят қилган ҳадисда: «ҳижратнинг энг афзалиРаббинг ёмон кўрган нарсани тарк этмоғингдир«, дейилади.

Бузғунчи кучлар таъсирига берилган шахсларни дунёнинг нотинчлик ҳукм сурган ва ўзлари қўним топган минтақаларига жамлаш ва шу орқали режалаштирилган геосиёсий мақсадларни амалга оширишга интилмоқда.

Аммо барчамиз яхши биламизки, она юртини ташлаб, ўзга жойларда сарсон-саргардон юриш, киндик қони тўкилган юртига қарши қурол кўтариш Ислом таълимотига зид.

Абдуллоҳ ибн Умардан (р.а.) ривоят қилишганди: Расулуллоҳнинг (р.а.) ҳузурларига бир киши келиб: «Ё Расулуллоҳ, мен отаонамни йиғлаган ҳолида ташлаб, ҳижрат қилиш учун сизнинг ҳузурингизга келдим» дейди. У зот эса: «Уларнинг олдига қайтиб, қандай йиғлатган бўлсанг, шундай кулдиргин», деб жавоб берадилар (Абу Довуд ривояти).

«Шаҳидлик» масаласида. Ушбу сўз «ҳозир, гувоҳ, кўрган-билганлари хақида хабар берувчи» маъноларини ифодалайди. Шунингдек, «Шаҳид» Аллоҳ таолонинг сифатларидан бири бўлиб, «гувоҳлиги ишончли, ҳар доим ҳозир бўлувчи Зот» деган маъноларни англатади.

«Шаҳид» сўзининг яна бир маъноси ўзга шахс томонидан ноҳақ ўлдирилган мусулмондир. Кишининг ўзини ўзи ўлдириши, гарчи нияти дин йулида деб эълон этилса-да, «ўз жонига суиқасд қилиш» деб баҳоланади.

Ўзини ўзи ўлдириш — бу ўз хаётини қасддан тўхтатишдир. Шариат нуқтаи назардан бу ҳаракат қаттиқ қораланади, Парвардигор берган ҳаётга тажовуз қилиш даражасидаги гунох каби ҳисобланади.

Аллоҳ таоло огоҳлантиради: «Ким касддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннамда абадий қолишдир. Яна унга Аллоҳ ғазаб қилгай, лаънатлагай ва унга улкан жазо тайёрлаб қўйгай» (Нисо, 93).

Абу Хурайрадан.(р.а.) ривоят қилинган ҳадисда Пайгамбаримиз (с.а.в) айтдилар: «тоғдан ташлаб ўзини ўлдирса, у жаҳаннам ўтида абадий, доимий йиқилиб азобланади. Заҳар ичиб, ўзига суиқасд қилса, жаҳаннам ўтида қўлидаги заҳарни ичган ҳолда абадий азобланади. Ким ўзини темир билан ўлдирса, жаҳаннам ўтида темирини қорнига ўрган ҳолатда абадий азобланади» (Имом Бухорий).

«Жиҳод» масаласида. Ушбу сўз араб тилидан таржима қилинганда «ғайрат қилмоқ», «ҳаракат қилмоқ», «интилмоқ», «зўр бермоқ», «бор кучини сарфламоқ», «курашмоқ», «мехнат килмоқ» каби маъноларни ифодалайди.

Дастлаб «жиҳод» дейилганида Исломни ҳимоя қилиш ва ёйиш учун кураш тушунилган.

Мана шу сабабли ҳам мусулмонлар Ватани ва динини ҳимоя қилиши учун жиҳод вожиб этилганини хулоса қилсак бўлади. У йуқ нарсани амалга ошириш учун эмас, балки бор нарсани ҳимоя қилиш учун жорий қилинган.

Ҳозир эса бузғунчи тоифалар ўзлари илгари сураётган ғояга эришиш мақсадида «жиҳод» турларини ўйлаб топиб, улардан фойдаланишга уринмоқдалар. Улар кўпгина мусулмонларнинг Ислом аҳкомларини билмаслиги, илмий савияга эга эмаслигидан фойдаланиб, «жиҳод — муқаддас уруш» деган тушунчани тарғиб қилиб, нохақ қон тўкилишига сабабчи бўлишади. Бунга дунёнинг турли чеккаларида «жиҳод» ниқоби остида содир этилаётган қўпорувчилик ҳаракатлари мисол бўла олади.

Диний билими ўта саёз, турли фитна-фасод қўзгайдиган фикрлар ва ғояларни содда халқ онгига сингдиришга уринадиган чаласавод кимсаларга эргашиб кетмасликлари учун ёшларни тўғри йулга солиш ва хушёрликка чорлаш, айниқса, биз ёши катталарнинг асосий вазифамиздир.

Ш.Рахмонов Узун тумани бош имом хатиби

Related Articles

Back to top button