Касбим-фахрим

Қишлоқ хўжалиги экинларини зарарли чигирткалардан ҳимоя қилиш қай тарзда ташкил этилмоқда?

Маълумки Чигирткалар Ўзбекистонда кенг тарқалган хашарот турлари хисобланиб, улардан айрим зарарли турлари қишлоқ хўжалик экинларига доимий равишда ҳавф туғдириб туради. Бу турдаги хашоратлар вилоятимиз таббий шароитида бир маротаба авлод бериб ривожланади аммо бир маротаба ривожланган зарарли чигиткалар ва ривожланиши ва тарқалиши айрим йилларда қишлоқ хўжалиги экинларига жиддий талофат келтириши ўз аксини топган.  Зарарли чигирткаларга қарши кураш чоралари қуруқ ва ташландиқ ерларни ўзлаштириш хамда кимёвий қарши кураш воситалардан таъсир этувчи моддаси Эмидаклоприд личинкалик даврида, катта ёшдаги личинкаларга қарши курашишда эса препаратлар гурухида таъсир этувчи Лебидасулятирин препаратларидан фойдаланиш тавсия этилади.

2025 йилда Сурхондарё вилоятида ўтказилган кузги ва эрта бахорги кузатувлар хулосасига кўра вилоят яйловларидаги 99 минг гектар ер майдонида зарарли чигирткалар тарқалиши башорат қилинган, эрта бахорги кузатувда Сурхондарё вилоят Чигирткаларга қарши кураш хизматининг агроном мутахассислари томонидан эрта баҳорги кузатув давомида яйловларда 56675 гектар кузатув ўтказилиб шундан 14 минг гектар ер майдонида чигирткаларнинг уруғ тухум кўзачалари борлиги аниқланди.

2025 йилда вилоятда зарарли чигирткаларга қарши курашиш мақсадида Сурхондарё вилоят хокимлигининг 2025 –йил 22 –феврал кунидаги 140-8-0-Қ/25-сонли қарори вилоят ҳудудларида зарарли чигирткаларга қарши курашиш бўйича амалга оширилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида қарор қабул қилинди.

Мазкур қарорга асосан барча туман ҳокимликлари ҳамда чигирткага қарши курашиш агроном мутахассислари билан биргаликда зарарли чигирткаларга кимёвий қарши курашиш тадбирларини амалга ошириш ва етарлича ишчи кучи ва техникаларни жалб қилиш ҳамда худудларда зарарли чигирткаларни тарқалишини аниқлаш зарарли чигирткалар ўчоқларини кимёвий ишлов ёрдамида йўқотишга қаратилган чора-тадбирларни ўз вақтида амалга оширилишида жойлардаги алоқадор масъуллар ва барча тоифадаги фермер хўжалик рахбарларини жалб этиш тавсия этилган.

Мазкур қарорга асосан туманларда зарарли чигирткаларга қарши курашиш тадбирларини олиб бориш мақсадида мутахассислар ва техника ва отрядларни дислокациясига биноан жойлаштирилди.

Сурхондарё вилоят Чигиртка ва тут парвонасига қарши курашиш агроном мутахассисларидан иборат 7 та отряд ва 11 та гурухлар тузилди. Мазкур гурухларга 8 та ОВХ-600,14 та ВП -1 пуркагичли сепиш аппаратлари, 9 та сув ташувчи техникалар 65 та қўл пуркагичли аппаратлар 10 та кузатув ўтказиш учун мотосикиллар ҳамда 11 та ИСУЗУ пикап автомашинасига ўрнатилган микротўлқинли аппаратлар билан таъминланиб хизматга шай холатга келтирилди.

Бундан ташқари вилоят ҳокимлиги ва Сурхондарё вилояти Чигиртка ва тут парвонасига қарши курашиш хизматида “Вилоят худудида зарарли чигиртлкаларнинг тарқалиб кетишига йўл қўймаслик ва унга қарши кураш ишларини ўз вақтида ташкил этиш штаблари” штаб аъзолари бириктирилди.

Сурхондарё вилоят Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизматида марокаш чигирткасига қарши кураш 2025 телеграм канали ишга туширилди. Эндиликда чорвадор фермер хўжаликлари ходимлари ва яйлов олдида жойлашган маҳалла раислари хамда туманларда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлими мутахассислари ҳам бу борада ҳамкорликда иш олиб борадилар.

Қадрли воҳадошлар! Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизматининг штаби телефон рақамлари: 76-223-75-16, 99-710-69-11 ва 99-586-93-91 доимий фаолият олиб бормоқда. Сиз бу ерда ўзингизни қизиқтирган  саволларингизга жавоб олишингиз мумкин. 

Даврон Тангиров, Сурхондарё вилоят Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати бошлиғи

Related Articles

Back to top button