Hodisalar

Истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жарқўрғон туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари била ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.Т. ва бошқалар ўз уйининг ёрдамчи хўжалигидаги яширин цехни ўзбошимчалик билан умумий фойдаланишдаги электр энергиясига улаб, 20 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги ҳамда истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ёғ маҳсулотларини ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ушбу цехдан  6 300 кг қўлбола усулда тайёрланган ёғ, 1 725 кг чигит ва бошқа товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Нуробод туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари била ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.С. ўз уйининг ёрдамчи хўжалигида яширин цех ташкил этиб, истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ёғ маҳсулотларини ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ушбу цехдан  40 кг қўлбола усулда тайёрланган ёғ, 10 кг чигит ва бошқа товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Related Articles

Back to top button