Hodisalar

Коронавирусдан вафот этганлар сони 2000 нафардан ошиб кетди

Бугунги маълумотларга кўра коронавирусдан вафот этганлар сони соат 12:53 да 2012 кишига етган. Касалликдан соғлиги тикланганлар сони 14772 нафарни ва жами касаллик билан рўйхатга олинганлар сони 75200 нафарга етди.

Коронавирус касаллиги аллақачон Хитойдан ташқарига чиқиб улгурди. Ҳозирги пайтда шу касаллик билан Хитойда 74162 киши, Сингапурда 81 киши, Японияда 74 киши, Гонгконгда 62 киши, Таиландда 35 киши, Шимолий Кореада 31 киши, АҚШда 29 киши, Тайванда 23 киши, Малайзияда 22 киши, Германияда 16 киши, Вьетнамда ҳам 16 киши, Австралияда 15 киши, Масауда 10 киши, Бирлашган араб амирлигида 9 киши, Буюк Британияда 9 киши,Канадада 8 киши, Италияда 3 киши, Филиппинда 3 киши, Ҳиндистонда 3 киши, Россияда 2 киши, Испанияда 2 киши ва яна 7 давлатда 1 кишидан қайд этилган.

Марказий Осиё давлатлари ва Эрон, Ироқ, Афғонистонда ушбу касаллик қайд этилгани йўқ.

Бутун дунё халқини ташвишга солаётган ушбу касалликка қарши вакцина бир ярим йил ичида ишлаб чиқарилиши мумкин. Лекин Хитой шифокорларининг маълум қилишича, ушбу касалликни бошидан кечириб тузалиб кетган кишиларнинг қон плазмасдан оғир аҳволдаги беморларга юборилганда яхши натижа берган.  Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра касалликни юқтирганлардан 80 фоизидан ортиғи тузалмоқдалар.

Related Articles

Back to top button