Hodisalar

ТИВ: Термизга 5 та снаряд келиб тушган

ТИВ хабарига кўра, 2022 йил 5 июль куни соат 16:20 атрофида Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудга Афғонистон томонидан учиб келгани тахмин қилинган бешта снаряд келиб тушган.

Снарядлар тушганда портлашлар содир бўлмаган, қурбонлар ва вайронагарчиликлар йўқ.

Термиз шаҳридаги “Мажнунтол” маҳалласида жойлашган тўртта уй-жойга унча катта бўлмаган зарар етган, бешинчи снаряд футбол майдонидан топилган. Топилган снарядлар сапёрлик бўлинмалари томонидан зарарсизлантирилган.

“Ҳозирда Ўзбекистоннинг ваколатли органлари Афғонистон томони билан биргаликда ушбу ҳодиса сабабларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширмоқда”, дейилади Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Related Articles

Check Also
Close
Back to top button